Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ РЕСПУБЛИКА ДАВЛАТ УРУFЧИЛИК ИНСПЕКЦИЯСИНИ ТУГАТИШ ТЎFРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Уруғлар сифатини назорат қилиш вазифалари Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаштириш ва уларнинг сифатини назорат қилиш давлат маркази зиммасига юклатилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг республика давлат уруғчилик инспекцияси белгиланган тартибда тугатилсин.
2. Сертификатлаштириш ва уруғлар сифатини назорат қилиш давлат маркази ўн кун муддатда асбоб-ускуналарни, бинолар ва иншоотларни, транспорт воситаларини, шунингдек ходимларни белгиланган тартибда балансга қабул қилсин.
3. Молия вазирлиги кўрсатиб ўтилган инспекция учун ажратилган маблағларнинг бутун ҳажмини Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаштириш ва уларнинг сифатини назорат қилиш давлат марказига ўтказсин.
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўрсатиб ўтилган Марказнинг янги тузилмаси ва штат жадвалини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Гиниятуллин зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 6 июнь,
212-сон