25.12.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1436
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг қарори, 25.12.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1436
Дата вступления в силу
04.01.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 10.08.2021
Ҳужжат 04.01.2005 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2003 йил 26 августдаги 368-сон, «Давлат мулки айрим объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул беришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2004 йил 5 майдаги 209-сон ва «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорларига мувофиқ инвесторларга (шу жумладан, чет эллик инвесторларга) «ноль» харид қиймати бўйича сотилган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига (кейинги ўринларда — Давлат бюджети), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бандликка кўмаклашиш жамғармасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — давлат мақсадли жамғармалари)га тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган қарзлари, шу жумладан, улар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар суммаларини (кейинги ўринларда — қарздорлик)ни аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.