Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
I. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 2, 78-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 102-модда):
1) 6-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «Пенсия жамғармаси» деган сўзлар «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 34-моддасининг учинчи қисмидаги «соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот идораларининг» деган сўзлар «соғлиқни сақлаш органлари ва тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 37-моддасидаги «ижтимоий таъминот» деган сўзлар «ижтимоий таъминот бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 38-моддасининг биринчи қисмидаги «Пенсия жамғармаси» деган сўзлар «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 97-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, №5, 124-модда, №9, 229-модда) 16-моддасининг номи, биринчи ва иккинчи қисмларидаги , 28-моддасининг учинчи қисмидаги ва 35-моддасининг иккинчи қисмидаги «Меҳнат вазирлиги» деган сўзлар «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, №1, 22-модда; 1994 йил, №5, 161-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда) 4-моддаси:
«е» кичик бандидаги «ижтимоий таъминот органлари» деган сўзлар «ижтимоий таъминот бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«л» кичик бандидаги «Меҳнат вазирлиги» деган сўзлар «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 2-бандининг «а» кичик бандидаги «ижтимоий таъминот органлари» деган сўзлар «ижтимоий таъминот бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«м) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда унинг органлари ходимларни ташкилий йўсинда ишга қабул қилиш тартибида тузиладиган меҳнат шартномаларини тасдиқлаб берганлик учун».
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 223-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 102-модда) 25-моддасининг иккинчи қисмидаги «Меҳнат вазирлигининг» деган сўзлар «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
V. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда):
1) 32-моддасининг тўртинчи қисмидаги «Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия фондига» деган сўзлар «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 37-моддаси биринчи қисмининг «а» банди биринчи ва учинчи хатбошиларидаги, «г» бандидаги, 40-моддасининг биринчи қисмидаги «Пенсия фондига» деган сўзлар «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 43-моддасининг тўққизинчи қисмидаги «Пенсия фондига» деган сўзлар «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 52-моддасидаги «ижтимоий таъминот органлари» деган сўзлар «ижтимоий таъминот бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 66-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларидаги «Пенсия фонди», «Пенсия фондини», «Ижтимоий суғурта жамғармасига», «Пенсия фондига» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
VI. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1993 йил 3 сентябрда қабул қилган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги қарорнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 339-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда) 3-бандидаги «Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия фондига» деган сўзлар «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
VII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 10, 250-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 153-модда) 17-моддаси биринчи қисмидаги 6.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6.1) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви аъзоларини, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосарларини тайинлайди ва лавозимдан озод қилади».
VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 65-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 112, 124-моддалар, № 9, 229-модда):
1) 9-моддасининг биринчи қисмидаги, 46-моддасининг биринчи қисмидаги, 49-моддасининг биринчи қисмидаги, 51-моддасининг тўртинчи қисмидаги, 56-моддасининг матнидаги, 59-моддасининг биринчи қисмидаги, 71-моддасининг биринчи қисмидаги, 117-моддасининг иккинчи қисмидаги, 137-моддасининг иккинчи қисмидаги, 225-моддасининг учинчи қисмидаги, 241-моддасининг учинчи қисмидаги «Меҳнат вазирлиги», «Меҳнат вазирлигининг» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган кафолатлар корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли бекор қилинган (100-модда иккинчи қисмининг 6-банди) ҳолларда ҳам татбиқ этилади»;
бажарилажак ишнинг хусусияти, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган тарзда, номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда;
корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини бажарувчи ходим билан;
«Меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш тўғрисидаги шарт меҳнат шартномасида бу шартнома иш берувчи томонидан корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилганда, шунингдек қонунда йўл қўйиладиган бошқа ҳолларда ҳам назарда тутилиши мумкин»;
5) 98-моддаси иккинчи қисмининг биринчи жумласи «корхонанинг раҳбари» деган сўзлардан кейин «унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«6) корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли бекор қилинганлиги. Мазкур асос бўйича меҳнат шартномасини корхона мулк қилиб олинган кундан бошлаб уч ой мобайнида бекор қилишга йўл қўйилади. Ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ҳамда бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган вақти, узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган бошқа даврлари бу муддатга киритилмайди»;
«Башарти жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, шартномани бундай розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди. Меҳнат шартномаси:
корхона раҳбари билан тузилган шартномани ушбу Кодекс 100-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослардан бирига кўра;
ушбу Кодекс 100-моддаси иккинчи қисмининг 6-бандига кўра иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган тақдирда касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг розилигини олиш талаб этилмайди»;
«Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси корхона мулкдори алмашиши сабабли бекор қилинганда (100-модда иккинчи қисмининг 6-банди) янги мулкдор уни меҳнатга оид муносабатларнинг келгусида бекор қилиниши тўғрисида камида икки ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши ёки унга шунга мутаносиб компенсация тўлаши шарт».
Кейинги таҳрирга қаранг.
IX. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 267-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда);
1-бандидаги «бўйича» деган сўз «шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловлар бўйича» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2-банди «Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўловлар бундан мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 8-моддаси биринчи қисмининг 3-бандидаги «бўйича ундирувчи» деган сўзлар «ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўловлар бўйича ундирувни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
X. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 128-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда):
1) 16-моддасининг бешинчи қисмидаги «ижтимоий таъминот» деган сўзлар «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 17-моддасининг учинчи қисмидаги «Меҳнат вазирлиги ва» деган сўзлар «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 21-моддасининг биринчи қисмидаги, 22-моддасининг иккинчи қисмидаги, 29-моддасининг биринчи қисмидаги «ва ижтимоий таъминот», «ижтимоий таъминот», 21-моддасининг учинчи қисмидаги «аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш» деган сўзлар «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(XI бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 8 январдаги ЎРҚ-77-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 3-модда)
XII. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сонга илова, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда):
1) 7-моддасининг учинчи қисмидаги «(ставкаси ушбу Кодекс билан белгиланадиган юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бундан мустасно)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўланишини назарда тутувчи солиқ солиш тизими қўлланилиши мумкин. Акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқараётган микрофирмалар ва кичик корхоналар, ушбу Кодексда белгиланган тартибда акциз солиғи тўлаганлари тақдирда, ягона солиқ тўлашга ўтишлари мумкин.
Микрофирмалар ва кичик корхоналар, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган фаолиятнинг айрим турларини амалга оширганлари тақдирда, солиқнинг қатъий белгиланган суммасини тўлайдилар.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилмаган фаолиятнинг турларини амалга оширганлари тақдирда микрофирмалар ва кичик корхоналар ўз хоҳишига кўра ё ягона солиқ, ёки мазкур тоифадаги солиқ тўловчилар учун назарда тутилган барча солиқларни жамлаган ҳолда тўлайдилар.
Микрофирмалар ва кичик корхоналар солиқ тўлаш мақсадида ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган фаолият турларининг алоҳида бухгалтерия ҳисобини юритишлари шарт.
Микрофирмалар ва кичик корхоналарга солиқ солиш тизимини танлаш ҳуқуқи ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган талабларни инобатга олган ҳолда берилади.
Ягона солиқ тўлаш тартиби ва ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари даромад (фойда) солиғи, қўшилган қиймат солиғи, экология солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар (мол-мулк солиғи бундан мустасно) ўрнига бюджетга ялпи даромад солиғи тўлайдилар. Ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш тартиби ва ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, алкоголли маҳсулот учун акциз солиғини истисно этганда, амалдаги барча умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ҳамда йиғимлар ўрнига ягона ер солиғи тўлайдилар. Ягона ер солиғини тўлаш тартиби ва ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича солиқ солишнинг ўзи белгилаган ставкалар бўйича солиқнинг қатъий белгиланган суммасини тўлашни назарда тутувчи алоҳида тартибини белгилаши мумкин»;
«Акциялар бўйича ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав сармоясидаги улушбай қатнашувдан олинадиган даромадлар солиқ солиш мақсадлари учун дивидендлар ҳисобланади. Депозит қўйилмалар, қарз мажбуриятлари ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича олинадиган даромадлар фоизлар жумласига киритилади»;
«23) қишлоқ жойларда янги ташкил этилаётган чет эл инвестициялари иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари ишлаб чиқариш бошланган пайтдан эътиборан уч йил муддатга. Бу муддат ўтганидан сўнг кейинги икки йил мобайнида мазкур қўшма корхоналар учун солиқ ставкаси амалдаги ставканинг эллик фоизи миқдорида белгиланади;
24) маҳсулотини экспорт қилувчи, барча мулк шаклидаги корхоналар ўзи ишлаб чиқарган маҳсулоти (бажарган иши, кўрсатган хизматлари) экспортидан эркин алмаштириладиган валютада олган, шу жумладан вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва компанияларнинг, шунингдек биржаларнинг таркибий бўлинмаси бўлган ихтисослаштирилган ташқи савдо бирлашмалари ва фирмалари орқали экспортга маҳсулот етказиб берганлик учун олган даромадлари юзасидан. Мазкур имтиёз савдо-воситачилик корхоналарига нисбатан, шунингдек рўйхати қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган товарларни эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилувчи ишлаб чиқариш корхоналарига нисбатан татбиқ этилмайди»;
5) 32-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги, 102-моддаси биринчи қисмининг 2-бандидаги «ижтимоий таъминот», «ва ижтимоий таъминот» деган сўзлар «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан келадиган даромадга товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган, якка тартибда амалга оширилаётган бошқа фаолиятдан келадиган барча тушумлар ушбу даромадни топиш билан боғлиқ харажатлар, мажбурий тўловлар, чиқимлар ва ажратмалар чегириб ташланган ҳолда киради.
Солиқ солиш объектини аниқлаш мақсадида чегириб ташланиши лозим бўлган харажатлар, мажбурий тўловлар, чиқимлар ва ажратмаларни аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
Солиқ солинадиган даромад миқдори | Солиқ суммаси |
энг кам иш ҳақинингтўрт баравари миқдоригача | даромад суммасининг 12 фоизи |
энг кам иш ҳақинингтўрт баравари миқдоридан (+1 сўм)саккиз баравари миқдоригача | энг кам иш ҳақинингтўрт баравари миқдоридан олинадиган солиқ + тўрт баравардан ошадиган сумманинг 25 фоизи |
энг кам иш ҳақинингсаккиз баравари миқдоридан (+1 сўм) ва ундан юқори миқдоридан | энг кам иш ҳақининг саккиз баравари миқдоридан олинадиган солиқ +саккиз баравардан ошадиган сумманинг 36 фоизи |
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлашнинг бошқа муддатларини белгилаши мумкин»;
«Юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига cолиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
13) 105-моддасининг матнидаги «шунингдек фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланишни» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«тўпланган рангли тошлар хом ашёси, палеонтология қолдиқлари ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарининг ҳисобга олинган қиймати»;
«кенг тарқалган фойдали қазилмалар қазиб олишни ўзларига берилган ер участкалари доирасида хўжалик ва маиший эҳтиёжлар учун белгиланган тартибда амалга ошираётган ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар»;
16) 109-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошиси ва иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинаётганда белгиланган тартибни бузган ҳолда расмийлаштирганлик учун, агар бу қонунбузарлик қўшилган қиймат солиғи тушмаслигига олиб келган бўлса, маҳсулот етказиб берувчидан реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) қийматининг ўн фоизи миқдорида жарима ундирилади, ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
қўшилган қиймат солиғи тўловчи бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинаётганда ҳисобварақ-фактураларда қўшилган қиймат солиғини акс эттирган тарзда расмийлаштирганлик учун маҳсулот етказиб берувчилардан ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган солиқ суммаси ҳамда худди шу суммага тенг миқдорда жарима ундирилади. Бунда товарлар (ишлар, хизматлар)нинг харидорлари қўшилган қиймат солиғи бўйича бюджет билан қайта ҳисоб-китоб қиладилар ва уларга нисбатан жарима жазоси қўлланмайди»;
«10) ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмаганлик ёки ҳисобварақ-фактураларни белгиланмаган шаклда расмийлаштирганлик учун (солиқ тўловчининг идентификация рақами ва қонун ҳужжатларига мувофиқ назарда тутилиши шарт бўлган ҳолларда бошқа реквизитлари кўрсатилмаганлиги ёки нотўғри кўрсатилганлиги) ҳар бир нотўғри тузилган ҳужжат учун энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима ундирилади;
11) ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ўлчамдаги ер майдонларидан фойдаланганлик учун қуйидаги миқдорда жарима ундирилади: юридик шахслар учун ер солиғига тенг сумманинг икки баравари миқдорида, жисмоний шахслар учун бир ярим баравари миқдорида».
Кейинги таҳрирга қаранг.
XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда) I бўлимининг 5-бандидаги 1-кичик банднинг саккизинчи хатбошиси, 11-бандининг 1-кичик банди, шунингдек 12-банди чиқариб ташлансин.
XIV. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 228-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда) 33-моддаси қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш, ишлаб турган ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқ олиб кириладиган технологик ускуналар, ваколатли банкнинг тегишли тасдиғи бўлган тақдирда»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
XV. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 7-8, 217-модда):
1) 4-моддасининг иккинчи хатбошиси «тўғри ҳисоблаб чиқарилиши» деган сўзлардан олдин «шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
1-бандидаги «ва солиқларни» деган сўзлар «солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8-бандидаги «солиқларни ҳисоблаб чиқариш» деган сўзлар «солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 6-моддаси биринчи қисмининг 1-банди «тўғри ҳисоблаб чиқилиши» деган сўзлардан олдин «шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловларнинг» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
XVI. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 86-модда; 2001 йил, №1-2, 23-модда) 16-моддаси биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги «Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига» деган сўзлар «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
XVII. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 88-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда) 14-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги, 20-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларидаги «Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига», «Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XVIII. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 4-модда):
«уй-жой фондидан фойдаланиш ва унинг асралишини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини юритади, уй-жой соҳасини ривожлантиришнинг давлат комплекс дастурларини қабул қилади»;
«уй-жой фонди ва бошқа коммунал объектларни бошқариш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш ишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда коммунал хизматларга бўлган тариф сиёсатини ўз тасарруфидаги ҳудудда шакллантириш»;
XIX. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 140-модда):
1) 12-моддасининг тўртинчи қисмидаги «ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия фонди органларида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўланишини назарда тутувчи солиқ солиш тизими қўлланилиши мумкин. Акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқараётган микрофирмалар ва кичик корхоналар, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда акциз солиғи тўлаганлари тақдирда, ягона солиқ тўлашга ўтишлари мумкин. Микрофирмалар ва кичик корхоналарга солиқ солиш тизимини танлаш ҳуқуқи ушбу модда талабларини инобатга олган ҳолда берилади»;
«Микрофирмалар ва кичик корхоналар, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган фаолиятнинг айрим турларини амалга оширганлари тақдирда, солиқнинг қатъий белгиланган суммасини тўлайдилар.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилмаган фаолиятнинг турларини амалга оширганлари тақдирда микрофирмалар ва кичик корхоналар ўз хоҳишига кўра ё ягона солиқ, ёки мазкур тоифадаги солиқ тўловчилар учун назарда тутилган барча солиқларни жамлаган ҳолда тўлайдилар.
Микрофирмалар ва кичик корхоналар солиқ тўлаш мақсадида ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган фаолият турларининг алоҳида бухгалтерия ҳисобини юритишлари шарт»;