Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 21.09.2004 йилдаги 437-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 21.09.2004 йилдаги 437-сон
Дата вступления в силу
21.09.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ, МУҚОБИЛ ХИЗМАТНИНГ БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТЛАРИНИ ЎТАБ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРНИ ХИЗМАТДАН БЎШАТИШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИГА НАВБАТДАГИ ЧАҚИРУВ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Кўчирма]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари сафларидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар — резервга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар — захирага бўшатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 1977—1986 йилларда туғилган, чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2004 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда, Қуролли Кучларнинг чақирилувчилар билан сифатли тўлдирилишини таъминлаш мақсадида, жойлардаги чақирув комиссияларининг самарали ишлашини, шунингдек Қуролли Кучларга муддатли ҳарбий хизматга чақирилган фуқароларни қўшинларга тантанали кузатиб қўйишни ташкил этсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф.Ғ. Назиров) Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов) билан биргаликда чақирув участкаларини зарур тиббиёт асбоб-анжомлари ва буюмлари билан таъминлаб чақирилувчиларнинг сифатли, ҳар томонлама ва холисона тиббий кўрикдан ўтказилишини, чақирув комиссияларининг ишига турли ихтисосликка эга бўлган юқори малакали врачлар жалб этилишини, муқобил тиббий комиссияларнинг самарали ишлашини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов), Ички ишлар вазирлиги (З.А. Алматов), Миллий хавфсизлик хизмати (Р.Р. Иноятов), Қуролли Кучлар Бирлашган штаби (И. Эргашев), ҳарбий округлар қўшинлари қўмондонлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муддатли ҳарбий хизматга янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларни қўшилмаларга ва қисмларга қабул қилишда юксак уюшқоқликни, ҳарбий интизомни, қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини, муддатли ҳарбий хизматга янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларни ҳарбий мутахассисликларга ўқитиш жараёнида хавфсизлик чора-тадбирларига риоя этилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчиларда мақсадга интилишни, зарур маънавий фазилатларни ва иродалиликни, ўзини ўзи рўёбга чиқариш ва такомиллаштиришга доимий интилишни ривожлантиришга, уларнинг аниқ ҳаётий нуқтаи назарга эга бўлишига, жисмоний ва ақл-заковат даражаси оширилишига, уларга Ватанга муҳаббат ва армиямиз билан фахрланиш туйғуларини сингдиришга қаратилган жанговар ва маънавий-ахлоқий тарбиялаш дастури янада такомиллаштирилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчилар учун замонавий уй-жой-маиший шарт-шароитлар яратилишини, уларнинг белгиланган талабларга ва таъминот нормаларига мувофиқ ўз вақтида ва сифатли моддий таъминланишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, маҳалла қўмиталари, жамоатчилик билан биргаликда муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаган фуқароларни яшаш жойига кузатиб қўйиш ва тантанали кутиб олиш ташкил этилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Молия вазирлиги (С.Б. Раҳимов) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ташкилотлар ва корхоналар, шунингдек сафарбарлик чақирувчи резервига ва муқобил хизматга олинган фуқаролар томонидан молиявий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилиши юзасидан комплекс чора-тадбирлар кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (О.О. Обидов) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда Қуролли Кучлардан бўшатилган фуқароларни уларнинг эгаллаган ҳарбий ва фуқаролик мутахассисликларини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролар давлат муассасалари, ташкилотлари ва корхоналарига ишга қабул қилишда мардлик ва ватанпарварлик тарбиясининг армия мактабини ўтаган, ҳарбий тайёргарлик кўрган ва ҳаётий тажриба орттирган, мамлакатнинг энг фаол ва тайёргарлик кўрган кадрлар захираси ҳисобланган шахслар сифатида устунлик ҳуқуқидан фойдаланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. «Ўзтелерадио» компанияси (А.К. Кўчимов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М. Ҳазратқулов)га ёшларни Қуролли Кучларда хизмат қилишга тайёрлашнинг боришини, фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришнинг амалга оширилишини, чақирув комиссиялари ишини, сафарбарлик чақируви резервида хизматнинг ташкил қилинишини ва Қуролли Кучлардан резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларни жойларда кутиб олиш бўйича тантанали тадбирлар уюштирилишини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2004 йил 21 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
437-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 38-39-сон, 423-модда)