21.02.2018 йилдаги 133-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.02.2018 йилдаги 133-сон
Дата вступления в силу
23.02.2018
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараси орқали айрим ўтказиш пунктларининг фаолиятини қайта тиклаш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони ижросини таъминлаш, Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан ҳамжиҳатлик ва амалий ҳамкорликни, минтақа давлатлари ўртасида ўзаро ишонч ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистон — Тожикистон Давлат чегарасини кесиб ўтишда қулай шароитлар ҳамда ўтказиш пунктларининг узлуксиз ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга Самарқанд вилоятидаги «Жартепа», Жиззах вилоятидаги «Қушкент», «Учтурган», Сирдарё вилоятидаги «Ховостобод», Тошкент вилоятидаги «Бекобод», Наманган вилоятидаги «Поп», Фарғона вилоятидаги «Равот», Сурхондарё вилоятидаги «Гулбаҳор» автомобиль йўллари ўтказиш пунктлари ҳамда «Амузанг» темир йўл ўтказиш пунктининг (кейинги ўринларда ўтказиш пунктлари деб аталади) муҳандислик-коммуникация ва йўлбўйи инфратузилмасини, шунингдек, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Жартепа аҳоли пункти ҳудудидаги чегара постини ташкил этиш ва янада ривожлантириш учун зарур ер участкалари ажратсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўтказиш пунктларига туташ автомобиль йўллари бўйида замонавий стандартларга мос йўлбўйи инфратузилмасини ташкил этиш тадбирларини ўтказсинлар, шунингдек, фуқаролар учун зарур ижтимоий-маиший шароитлар яратсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар ва идораларга жойларда уларнинг фаолият йўналишлари бўйича ишларни ташкил этиш учун зарур хизмат-маиший шароитлар яратишда кўмаклашсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат ветеринария қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда давлат назорати органлари деб аталади), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўз маблағлари ҳисобига ўтказиш пунктларининг фаолиятини ташкил этиш учун биринчи навбатдаги зарур шароитлар яратсинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Жартепа аҳоли пункти ҳудудидаги чегара постининг бинолари, иншоотлари ва унга туташ ҳудудларни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига бир ҳафта муддатда оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул асосда белгиланган тартибда берсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019-2020 йилларда янги жойда жойлаштириладиган чегара постининг инфратузилмаси ҳар йили ажратиладиган капитал қўйилмалар лимитлари ҳисобидан қурилишини ташкил этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўтказиш пунктлари орқали шахслар ҳамда транспорт воситаларининг ҳаракатланишини ўргансин ҳамда 2018 йил якунлари бўйича ўтказиш пунктларининг тегишли муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ташкил этиш мақсадида бажарилган лойиҳа-қидирув ва қурилиш ишлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2018 йил 1 мартгача Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида «Ғалаба — Хошадий» темир йўл участкаси (кейинги ўринларда темир йўл участкаси деб аталади) реконструкция қилинишини таъминласин ва ўтказиш пунктида давлати назорат органларининг фаолият йўналишлари бўйича ишларини ташкил этиш учун биринчи навбатдаги зарур хизмат-маиший шароитлар яратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳа ҳужжати тасдиқлангунгача, истисно тариқасида, темир йўл участкасини лойиҳалаштириш билан бир пайтда реконструкция қилишга рухсат этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида «Ғалаба — Хошадий» темир йўл участкасини реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ — буюртмачи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Боштранслойиҳа» АЖ — бош лойиҳалаш ташкилоти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибий бўлинмалари — бош пудрат ташкилотлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар — молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вазирликлар ва идораларнинг асосланган ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2018 йил учун тасдиқланган параметрлари доирасида ўтказиш пунктлари фаолиятини ташкил этиш мақсадида ускуналар, техник назорат воситалари ва жиҳозлар (шу жумладан эҳтиёт қисмлар, бутловчи ва сарфлаш материаллари) харид қилиш учун бюджетдан мақсадли маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда 2019 йилда ва кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) шакллантиришда уларга марказлаштирилган инвестициялардан ажратиладиган лимитлар доирасида ҳамда асосланган ҳисоб-китоблар асосида ўтказиш пунктларининг янги муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ташкил этиш ва ривожлантириш лойиҳалари белгиланган тартибда киритишни назарда тутсинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК ўтказиш пунктларини юқори тезликда ишлайдиган алоқа каналлари билан белгиланган тартибда таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳа ҳужжатлари тасдиқлангунгача, истисно тариқасида, телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаштириш билан бир пайтда қуришга рухсат этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўтказиш пунктларига маълумотларни узатиш тармоғининг юқори тезликда ишлайдиган каналларини таъминлаш учун телекоммуникация тармоқларини қуриш ишларини амалга ошириш доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбектелеком» АК — буюртмачи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Алоқалойиҳа» давлат унитар корхонаси — бош лойиҳалаш ташкилоти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбектелеком» АК — бош пудрат ташкилоти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбектелеком» АКнинг ўз маблағлари — молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ўтказиш пунктларини ўрганиш ва уларни Дастурга киритишга доир таклифлар тақдим этиш натижалари бўйича ташкил этилаётган ўтказиш пунктларининг сув таъминоти юзасидан техник шартлар берсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси билан биргаликда Ички ишлар вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари кўмагида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараси линиясигача ўтказиш пунктларига олиб борадиган автомобиль йўллари қайта тикланиши ва капитал таъмирланишини, ўтказиш пунктлари яқинида, шу жумладан ўтказиш пунктлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси ўртасида жойлашган ҳудудларда зарур йўлбўйи инфратузилмаси (панелли-тўрсимон тўсиқ, ажратувчи бетонли тўсиқ, ёритиш, йўл белги ва ишоралари) ташкил этилишини таъминласин.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳа ҳужжати тасдиқлангунгача, истисно тариқасида, ўтказиш пунктларига олиб борадиган автомобиль йўллари участкаларини лойиҳалаштириш билан пайтда қайта тиклаш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга оширишга рухсат этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўтказиш пунктларига олиб борадиган автомобиль йўллари участкаларини қайта тиклаш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси» давлат унитар корхонаси — буюртмачи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Йўл лойиҳа бюроси» масъулияти чекланган жамияти — бош лойиҳалаш ташкилоти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари — бош пудрат ташкилотлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари — молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўтказиш пунктларига олиб борадиган темир йўл линиялари, автомобиль йўллари ва телекоммуникация тармоқларини қуриш бўйича буюртмачилар бош лойиҳалаш ташкилотлари билан биргаликда лойиҳа ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказиш бўйича ваколатли органларда кўриб чиқилиши ва келишилиши, белгиланган тартибда тасдиқлашга тақдим этилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси барпо этилаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилишини ҳамда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига сўзсиз риоя этилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ ўтказиш пунктларига электр энергияси ва табиий газ узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш тадбирларини ўтказсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзбектелеком» АКга ушбу қарорни амалга ошириш доирасида, истисно тариқасида тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаш асосида ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали ишлаб чиқарувчи заводлар ёхуд уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) билан ускуналар, материаллар, техник назорат воситалари ва жиҳозлар (шу жумладан эҳтиёт қисмлар, бутловчи ва сарфлаш материаллари) етказиб бериш бўйича контрактлар (шартномалар) тузишга рухсат этилсин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов, ва Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари — Чегара қўшинлари қўмондони О.М. Қосимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 21 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
133-сон