Ҳужжат кучини йўқотган 29.07.2021 06.06.2017 йилдаги ЎРҚ-435-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.07.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 17 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 27 майда маъқулланган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ-703-сонли «Судлар тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган 927–XII-сонли Қарори билан тасдиқланган Суд ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 164–II-сонли Қарори таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1–2, 12-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 4, 134-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Суд, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низом»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) 1 ва 2-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«1. Ушбу Низом суд, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти (бундан буён матнда Департамент деб юритилади) ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига махсус унвонлар — мансаб даражалари бериш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Суд, Кенгаш, Марказ ва Департамент ходимларининг махсус унвонлари қуйидаги мансаб даражаларидан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-даражали адлия маслаҳатчиси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-даражали адлия маслаҳатчиси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-даражали адлия маслаҳатчиси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-даражали юрист
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-даражали юрист
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-даражали юрист»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) 3-модда «олий юридик маълумоти» деган сўзлардан кейин «ёки бошқа олий маълумоти» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) 4, 5 ва 6-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«4. Мансаб даражалари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1-даражали Давлат

адлия маслаҳатчиси

Кенгаш раисига;


2-даражали Давлат

адлия маслаҳатчиси

Марказ директорига;


3-даражали Давлат

адлия маслаҳатчиси

Марказ директорининг ўринбосарига;


1-даражали адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Котибияти мудирига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди бошқармалари бошлиқларига, Кенгаш котибига, Департамент директорига;


2-даражали адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг катта экспертларига, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг бўлим бошлиқларига, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг, Олий суди раисининг ёрдамчиларига, Кенгашнинг етакчи инспекторларига ва биринчи бўлими мудирига, Марказнинг бўлим бошлиқларига, Департамент директорининг ўринбосарига;


3-даражали адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг экспертларига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсати котибиятининг бошлиғига, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг бош ва катта консультантларига, Кенгашнинг архив мудирига ва девонхона мудирига, Марказнинг бош ва етакчи консультантларига, Департаментнинг бўлим бошлиқларига, Департаментнинг ҳудудий бўлимлари бошлиқларига;


1-даражали юрист

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларининг, иқтисодий судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг бўлим бошлиқларига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларининг, иқтисодий судларининг бош мутахассисларига (бош консультантларига), судья катта ёрдамчиларига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари судьясининг катта ёрдамчиларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судьясининг ёрдамчиларига, Марказнинг кадрлар бўйича катта инспекторига, Департаментнинг бош мутахассисларига, кадрлар бўйича бош инспекторига
ва юрисконсультига;


2-даражали юрист

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларининг, иқтисодий судларининг катта мутахассисларига (катта консультантларига), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларининг, иқтисодий ва маъмурий судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг девонхона мудирларига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг малака ҳайъатлари котибларига, Департамент ҳудудий бўлимларининг бош мутахассисларига;


3-даражали юрист

фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судларининг судья ёрдамчиларига, девонхона мудирларига, туман (шаҳар) маъмурий судларининг судья ёрдамчиларига, ҳудудий ҳарбий судларнинг судья ёрдамчиларига берилади.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 1, 2 ва 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси мансаб даражалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1, 2 ва 3-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек 1, 2 ва 3-даражали юрист мансаб даражалари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кенгаш ва Марказ ходимларига — Кенгаш раиси томонидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг девони ходимларига — Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси томонидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва қуйи турувчи судларнинг девонлари, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси томонидан берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ҳар бир мансаб даражасида бўлиш муддати ижобий аттестация мавжуд бўлган тақдирда 3, 2, 1-даражали юристлар учун — икки ярим йилни, 3, 2 ва 1-даражали адлия маслаҳатчилари учун — тўрт йилни ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1, 2, 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси даражаларида бўлиш муддати белгиланмайди»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) қуйидаги мазмундаги 61-модда билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«61. Ушбу Низомнинг 5-моддасига мувофиқ суд, Кенгаш, Марказ, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига 1-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси мансаб даражасигача бўлган мансаб даражасини беришга — эгаллаб турган лавозими бўйича назарда тутилган даражадан қатъи назар, изчилликка ва мансаб даражасида бўлиш муддатига риоя этмаган ҳолда йўл қўйилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) 7-моддадаги «Судларга ва Марказга» деган сўзлар «Судларга, Кенгашга, Марказга, Департаментга ва унинг ҳудудий бўлимларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7) 8-модданинг биринчи хатбошисидаги «Олий хўжалик суди раиси» деган сўзлар «Кенгаш раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8) 10-моддадаги «суд ва Марказ» деган сўзлар «суд, Кенгаш, Марказ, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9) 11-моддадаги «судларда ҳамда Марказда» деган сўзлар «судларда, Кенгашда, Марказда, Департаментда ва унинг ҳудудий бўлимларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10) 12-моддадаги «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси, Олий суди раиси, Олий хўжалик суди раиси томонидан» деган сўзлар «мансаб даражаси бериш ҳуқуқига эга бўлган тегишли мансабдор шахслар томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11) 13-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«13. Суд, Кенгаш, Марказ, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига мансаб даражалари бериш учун аттестация ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси, Олий суди раиси, Кенгаш раиси томонидан уларнинг ваколати доирасида белгиланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12) 14-моддадаги «суд ва Марказ» деган сўзлар «суд, Кенгаш, Марказ, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 6 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎРҚ-435-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 444-модда)