23.05.2017 йилдаги 310-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.05.2017 йилдаги 310-сон
Дата вступления в силу
29.05.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 15.01.2019
Ҳужжат 29.05.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5024-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
6) давлат дастурлари, концепциялари, ишлаб чиқариш кучлари, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари; барча турдаги қурилишларга мўлжалланган ер участкаларини ажратиш материаллари; лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари; табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ, хўжалик ва бошқа хил фаолиятни тартибга солувчи техник регламентлар, экологик нормативлар лойиҳалари; техника, технологияларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар; атроф табиий муҳит ҳолати ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар; кейинчалик уларга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ва экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида ўтказилган ҳудудларни комплекс текшириш материаллари; шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари; махсус ҳуқуқий режимли объектларни давлат экологик экспертизасидан ўтказади;
Кейинги таҳрирга қаранг.