Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сонли «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сон Фармонини бажариш ҳамда тижорат банкларининг кичик бизнесни, хусусий тадбиркорларни ривожлантиришда фаол қатнашишини янада рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(кириш қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Тижорат банклари томонидан тайёрлов ташкилотларига нақд пул бериш ва улардан аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилишда фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан кредит бериш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
тижорат банкларининг Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ресурсларини кўпайтиришга йўналтириладиган ва Жамғарманинг берилган кредитлари ҳисобига олинган даромадлари даромад (фойда) солиғидан 5 йил муддатга озод қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тижорат банкларининг даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган база жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ҳамда жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажмларининг кўпайган суммасига камаяди, бунда бўшайдиган маблағлар юқорида кўрсатилган омонатлар бўйича фоиз ставкаларини оширишга мақсадли йўналтирилиши шарт.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 89-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 8-сон, 98-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилансинки, тайёрлов ташкилотлари раҳбарлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш учун банкдан олинган нақд пулдан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари белгиланган тартибда жойларда текширишлар ўтказиш чоғида тайёрлов ташкилотларининг нақд пуллардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш учун фойдаланишини текширсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий банк, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Пул-кредит сиёсати бўйича Республика комиссияси илгари қабул қилинган қарорларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Муомаладаги нақд пулларни камайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 11 июлдаги 356-сон қарорининг 3-банди;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1997 йил 22 сентябрдаги 447-сон қарори 1-бандининг «а», «б» ва «в» кичик бандлари;
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сон Фармонини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган ва бевосита ишлаб чиқарувчилардан — аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан (кейинги ўринларда — Маҳсулот етказиб берувчилар деб аталади) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотларга (кейинги ўринларда — Тайёрловчи деб аталади) нақд пул бериш тартибини белгилайди.
харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита тайёрлаш, сақлаш, транспортда ташиш ёки қайта ишлаш учун зарур моддий-техник базасига эга бўлмаган ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш жараёнида фақат воситачилик функцияларини амалга оширувчи корхоналарга (топшириқ шартномалари ёки воситачилик шартномалари бўйича);
қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ва бошқа корхоналардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилишга (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари);
пахта хом ашёси, тамаки барги, каноп, пилла харид қилишга, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун белгиланган ҳажмларда дон (шу жумладан шоли) етказиб беришга;
кейинчалик бартер шартларида сотишга, шунингдек кейинчалик улгуржи қайта сотувчи истеъмолчиларга сотишга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилишга жорий этилмайди.
3. Тайёрлов фаолияти учун нақд маблағлар олишни хоҳловчи Тайёрловчи календарь йилда бир марта хизмат кўрсатувчи тижорат банкига белгиланган тартибда тасдиқланган ҳамда сақлаш, сотиш ва қайта ишлашнинг тегишли қувватлари кўрсатилган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш, уларни сотиш ёки саноат йўли билан қайта ишлаш учун ўз моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар тақдим этиши керак. Тайёрловчи томонидан сақлаш ва қайта ишлаш майдонларидан ижара шартларида фойдаланилган тақдирда ижара шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.
4. Тайёрловчи режалаштирилаётган чорак бошланишидан 60 кун олдин хизмат кўрсатувчи банкка харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун Маҳсулот етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилишга нақд пулга бўлган эҳтиёжнинг белгиланган шаклдаги касса буюртманомасини тақдим этади (2000 йилда III чоракка буюртманома 1 июндан кечикмай берилади).
5. Касса буюртманомасига Маҳсулот етказиб берувчилар билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш юзасидан тузилган шартномалар нусхалари илова қилинади. Тайёрловчи билан Маҳсулот етказиб берувчи юридик шахс ўртасидаги шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади. Тайёрловчи билан Маҳсулот етказиб берувчи — жисмоний шахс ўртасидаги шартнома оддий ёзма шаклда тузилади (мазкур Низомга 1-илова).
6. Буюртманомада акс эттирилган нақд пулга бўлган эҳтиёж миқдори тузилган шартномаларда назарда тутилган нархларга ва етказиб бериш муддатларига мувофиқ харид қилинадиган маҳсулот ҳажмига мувофиқ бўлиши, шунингдек унда;
ўзининг чакана савдо шохобчаси орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотувчи Тайёрловчиларнинг маҳсулотни сақлашнинг мавжуд шарт-шароитлари ва муддатларини ҳисобга олган ҳолда уни сақлаш ва сотиш имконияти;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кейинчалик қайта ишловчи Тайёрловчиларнинг буюртма берилган даврга қайта ишлашнинг ишлаб чиқариш қувватлари ва ишлаб чиқариш дастури мавжудлиги;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кейинчалик улгуржи қайта сотмайдиган бошқа истеъмолчиларга (давлат таъминоти муассасалари, махсус истеъмолчилар, қайта ишловчи корхоналар, умумий овқатланиш ва чакана савдо корхоналари ва ҳоказолар) улгуржи сотиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Тайёрловчи Тайёрловчиларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилишга улар билан тузилган шартномалар ҳажмлари ҳисобга олиниши керак.
7. Тайёрловчига нақд пул Тайёрловчининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидаги маблағлари доирасида берилади.
8. Йил чораги давомида Тайёрловчига нақд пул пулга етти кунлик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдордаги дастлабки аванс берилган ҳолда ҳар бир етти иш кунида қисмларга бўлиб берилади. Кейинчалик келгуси етти кунлик муддатга тузилган шартномаларга мувофиқ миқдорда берилади.
9. Тайёрловчи кўрсатиб ўтилган маблағларни олиш учун хизмат кўрсатувчи банкка белгиланган тартибда талаб қилинадиган суммага пул чеки, шунингдек илгари олинган нақд пулдан фойдаланилганлигини тасдиқловчи қабул қилиш квитанциялари реестрини (мазкур Низомга 2-илова) тақдим этади.
Тайёрловчи илгари олинган нақд пулдан фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаган тақдирда банк уларни бундан кейин боришни тўхтатиб қўяди.
10. Олинган пулнинг етти иш куни мобайнида сарфланмаган қисми ҳар гал ёхуд Тайёрловчи томонидан навбатдаги етти кунлик муддат тамом бўлгандан кейинги кунда унинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказиш учун хизмат кўрсатувчи банкка қайтарилиши керак ёхуд касса буюртманомасига мувофиқ навбатдаги етти кунлик муддатга нақд пул беришда ҳисобга олинади.
11. Тайёрловчи Маҳсулот етказиб берувчи билан топширилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун уни қабул қилиб олиш пайтида ўзининг кассасидан нақд пул бериш йўли билан ёки Тайёрловчининг нақд пулларни ҳисобот бериш шарти билан олувчи масъул шахси орқали ҳисоб-китоб қилади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиш квитанция билан расмийлаштирилади (мазкур Низомга 3, 4, 5-иловаларга мувофиқ шакл бўйича).
12. Тайёрловчи томонидан касса операциялари юритилиши, касса биноси ва нақд пулларни сақлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
13. Тайёрловчи ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмай хизмат кўрсатувчи тижорат банкига:
нақд пулга харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ўзининг чакана савдо шохобчаси орқали сотилганда, шунингдек ўз умумий овқатланиш корхоналарида мустақил равишда қайта ишланганда — нақд пулга сотилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини;
нақд пулга харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ёки қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бошқа истеъмолчилар билан тузилган шартномаларга мувофиқ уларга сотилганда — нақдинасиз сотилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини;
нақд пулга харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Тайёрловчининг ўзи томонидан ўзининг ёки ижарага олинган омборхоналарда мавсумий сақлашга ғамлаб қўйилиши, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нобуд бўлиши ва бузилиши муносабати билан ўтувчи захира ҳажмида истеъмолчиларга сотилмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнинг қолдиқ ҳажмини тасдиқловчи, раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳамда муҳр билан тасдиқланган маълумотномани тақдим этади.
Тайёрловчи маълумотномага хом ашё харид қилишга нақд пул сарфланиши тўғрисидаги текширилмаган касса ҳисоботлари маълумотлари киритилганлиги учун жавоб беради.
14. Тижорат банклари ҳар чоракда Тайёрловчи томонидан тақдим этилган далолатномаларни, шунингдек Тайёрловчининг ҳисоб рақамига улар томонидан харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотилганлиги учун пул тушишини таҳлил қиладилар.
харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан хўжасизлик билан фойдаланиш натижасида уларнинг нобуд бўлиши ёки бузилиши аниқланганда — навбатдаги чоракка;
Тайёрловчи томонидан сотилган маҳсулотлар ҳажмининг 20 фоизидан ортиқ миқдорда тушум тушмаслиги ҳоллари аниқланганда — жорий чоракда нақд пул беришни камайтириши мумкин.
Тижорат банклари сотилган маҳсулотлар қийматининг 50 фоизидан ортиқ миқдорда тушум тушмаган тақдирда нақд пул беришни тўхтатиб қўйишга ҳақлидир.
16. Белгиланган тартибда амалга ошириладиган режали текширишлар чоғида солиқ органлари ва хизмат кўрсатувчи банклар Тайёрловчи томонидан банкка нақд пул бериш учун тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини бухгалтерия ҳисоботи маълумотларини, қабул қилиш квитанцияларини (харид ведомостлари, маҳсулотнинг омборга кирим қилинишига доир юкхатлари) ва касса ҳужжатларини ўрганиб чиқиш йўли билан текширадилар.
Агар жойнинг ўзида текшириш орқали нақд пулдан белгиланган мақсадларда фойдаланилмаганлиги, ҳисобга олиш ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги ва бошқа қоида бузишлар аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган жазолар билан биргаликда аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар нақд пул бериш тўхтатилади.
Зарур бўлганда материаллар айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликларга тортиш учун солиқ ва (ёки) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига берилади.
17. Тижорат банкларида нақд пул бериш банкларнинг 1312-ойлик шакл бўйича касса айланмалари тўғрисидаги статистика ҳисоботи тузиш тартиби ҳақидаги кўрсатмаларга мувофиқ 46-«Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти тайёрлашга ва харид қилишга бериш» сатрида акс эттирилади.
Тижорат банклари томонидан тайёрлов ташкилотларига нақд пул бериш ва улардан аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилишда фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-илова
1-илова
махсулотни етиштириш ва уни мазкур шартноманинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган миқдорда, сифатда, муддатларда ва парклар бўйича Тайёрловчига бериш мажбуриятини олади.
маҳсулотни Маҳсулот етиштирувчидан кабул қилиб олиш ва тезлик билан нақд пулда ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
6.1. Томонлар «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25—32-моддаларига мувофиқ мажбуриятларни бажармаганлик ёки уларни зарур даражада бажармаганлик учун жавоб берадилар.
7.1. Мазкур шартномани бажаришда пайдо бўлиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликларни имкониятга қараб Томонлар музокаралар йўли билан ҳал этадилар.
7.2. Низоларни музокаралар йўли билан ҳал этиш мумкин бўлмаган ҳолларда Томонлар суд органларига мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
Тижорат банклари томонидан тайёрлов
ташкилотларига нақд пул бериш ва улардан
аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан
харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилишда
фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-илова
ташкилотларига нақд пул бериш ва улардан
аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан
харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилишда
фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-илова
Тайрлов ташкилотининг раҳбари | Кредит ходими | |
Бош бухгалтер ______ йил «_____» __________ | Банк раҳбари |
Тижорат банклари томонидан тайёрлов
ташкилотларига нақд пул бериш ва улардан
аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан
харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилишда
фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
ташкилотларига нақд пул бериш ва улардан
аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан
харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилишда
фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан тайёрлов ташкилотларига нақд пул бериш ва улардан аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилишда фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан тайёрлов
ташкилотларига нақд пул бериш ва улардан
аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан
харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилишда
фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга
5-ИЛОВА
ташкилотларига нақд пул бериш ва улардан
аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан
харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилишда
фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга
5-ИЛОВА
Тайёрловчининг номи ___________________________ манзили ____________________ | ||||||
Аҳоли, деҳқон ва фермер хўжаликларидан мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш учун | ||||||
Т/р | Номи | Ўлчов бирлиги | Миқдори | Нархи | Суммаси | Шартнома санаси |
Жами: | Х | Х | Х | Х | ||
Имзолар: | ||||||
топширувчи | ||||||
тайёрловчи |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларининг, деҳқон ва фермер хўжаликларининг иқтисодиётининг аниқ сектори пировард маҳсулотидаги улушини кўпайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низом тижорат банклари томонидан деҳқон ва фермер хўжаликларига, кичик тадбиркорлик субъектларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан кредитлар бериш тартибини тартибга солади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўз фаолиятини юридик шахс бўлмасдан амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларга ва деҳқон хўжаликларига тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан микрокредит бериш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган ўз фаолиятини юридик шахс бўлмасдан амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларга ва деҳқон хўжаликларига тижорат банклари томонидан миллий ва хорижий валютада микрокредит бериш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўз фаолиятини юридик шахс бўлмасдан амалга оширувчи деҳқон ва фермер хўжаликларига, шунингдек кичик тадбиркорлик бошқа субъектларига тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан микрокредит бериш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган ўз фаолиятини юридик шахс бўлмасдан амалга оширувчи фермер хўжаликларига, кичик тадбиркорлик бошқа субъектларига тижорат банклари томонидан миллий ва хорижий валютада микрокредит бериш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлар бериш, қайтариш, тўлаш, муддатли ва мақсадли фойдаланиш шартлари билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонига, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида» ва «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари кредит олувчи (кейинги ўринларда матнда қарз олувчи деб аталади) субъектлар ҳисобланадилар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Тижорат банклари Имтиёзли кредит бериш жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлар беришни шартнома асосида амалга оширадилар.
8. Имтиёзли кредит бериш жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлар бериш муддатлари кредит берилаётган тадбирнинг ўзини қоплашига боғлиқ бўлади, чунончи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
хом ашё ва материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ҳамда бошқа ишлаб чиқариш захиралари харид қилиш учун зарур бўлган айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар кичик тадбиркорлик субъектларига, қоидага кўра, 1 йил муддатгача берилади;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар фермер хўжаликларига, шунингдек юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликларига, қоидага кўра, камида 2 йил муддатга берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун кредитлар кичик тадбиркорлик барча субъектларига, шу жумладан юридик шахс бўлган фермер ва деҳқон хўжаликларига тўлов муддатини кечиктириш ҳуқуқисиз 5 йилгача муддатга берилиши мумкин.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Айланма маблағларни тўлдириш учун кичик тадбиркорлик субъектларига берилган кредитларни қайтаришнинг энг узоқ муддати, қайтариш муддатини узайтиришни ҳисобга олган ҳолда 12 ойдан ошиши мумкин эмас, форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишга мўлжалланган айланма маблағларни тўлдириш учун деҳқон ва фермер хўжаликларига берилган кредитларни қайтаришнинг энг узоқ муддати, қайтариш муддатини узайтиришни ҳисобга олган ҳолда, 30 ойдан ошиши мумкин эмас, форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти билан боғлиқ бўлмаган айланма маблағлари учун берилган бошқа кредитлар бўйича улардан фойдаланиш муддати, қайтариш муддатини узайтиришни ҳисобга олган ҳолда, 12 ой этиб белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Банклар инвестиция мақсадлари учун берилган кредитлар бўйича кредит бериш бўйича имтиёзли даврни белгилаши мумкин.
12. Жамғарма маблағлари ҳисобидан кредитлар қарз олувчиларга маҳсулот етиштириш (тамакичилик ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришдан ташқари) билан боғлиқ бўлган, амалдаги қонунчилик билан тақиқланмаган ва қуйидагиларни назарда тутувчи тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, ривожлантириш ва кенгайтириш учун берилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
хом ашё ва материаллар, шу жумладан моллар учун ем, омихта озуқа, ветеринария препаратлари, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва экин майдонларига ишлов бериш бўйича механизациялаштирилган хизматлар сотиб олиш.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан кредитларнинг илгари олинган кредитларни ёки бошқа ҳар қандай қарзларни узишга, ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланилмайдиган шахсий мол-мулк сотиб олишга берилиши мумкин эмас.
13. Жамғарма маблағлари ҳисобидан берилган кредитлардан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш бўйича кредит берилган кундаги белгиланган ставкасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
15. Зарар кўриб ишлаётган, ликвидсиз балансга эга бўлган қарз олувчиларга Жамғарма маблағлари ҳисобидан кредит берилмайди, илгари берилган ссудалар эса белгиланган тартибда муддатидан олдин ундириб олинади. Ушбу қоида кредит шартномасида албатта назарда тутилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
қарз олувчининг банкдаги ҳисоб рақамига пул тушумлари (пул оқими) прогнози албатта кўрсатилган ҳолдаги бизнес-режа;
давлат солиқ хизматининг Маҳаллий (туман) органи тасдиқланган, сўнгги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-шакл) ҳамда дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида маълумотнома (2а-шакл), шунингдек 90 кундан ортиқ вақтдаги қарзлар бўйича солиштириш далолатномаси, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл), деҳқон хўжаликлари бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Тўламаслик хавфини бартараф этиш учун қарз олувчи таъминотга эга бўлиши керак, таъминотга бўлган асосий талаб унинг амалга оширилувчанлиги ҳисобланади.
суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтармаслиги хавфини суғурта қилиш тўғрисидаги суғурта полиси.
18. Банклар ўзлари билан доимий алоқага, банк ҳисоб рақамида доимий пул оқимига, яхши нуфузга ва яхши кредит тарихига эга бўлган қарз олувчиларга, ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатиб ўтилган қайтариш таъминотини тақдим этмасдан, бланкли (ишончли) кредитлар беришга ҳақлидирлар.
19. Мол-мулкни гаровга қўйиш кредитнинг қайтарилишини таъминлаш шаклларидан биридир. «Гаров тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан буюмлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар), қимматбаҳо бойликлар, заргарлик буюмлари, эркин алмаштириладиган валюта ва шу кабилар гаров предмети бўлиши мумкин, муомаладан чиқарилган, гаров предмети бўла оладиган буюмлар бундан мустасно.
Кредит ҳисобига сотиб олинадиган қийматнинг 80 фоизи миқдоридаги мол-мулк ҳам ушбу кредит бўйича гаров предмети бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Кафолатнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 299-моддасига мувофиқ гарантнинг ёзма мажбурияти шаклида расмийлаштирилади.
21. Кафиллик Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддасига мувофиқ қарздор ва кафил ўртасида банк-бенефициар фойдасига ёзма шаклдаги кафиллик шартномаси билан расмийлаштирилади.
22. Кредит пакетини таҳлил қилиш чоғида банк кредит битишувининг ҳар хил жиҳатларини, қарз олувчининг кредит тарихини, унинг раҳбари нуфузини (олдинги иш жойлари, лаёқатлилиги, илгари олинган кредитларнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлай олиши ва шу кабиларни) баҳолайди.
23. Айланма маблағларни тўлдиришга кредит олиш учун ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатиб ўтилган зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолдаги буюртманома банкка келиб тушган кундан бошлаб ушбу кредит бўйича банк хулосасини беришгача бўлган муддат тижорат банклари бўлимлари ва таркибида бўлимлари бўлмаган тижорат банклари, шунингдек хусусий банклар учун — 10 иш кунидан, банкларнинг вилоят бўлимлари учун — 15 иш кунидан ва бош (республика) банклар учун — 20 иш кунидан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Инвестиция лойиҳасини маблағ билан таъминлаш учун кредит олишга кредит буюртманомаларини банклар томонидан кўриб чиқиш муддати тегишли равишда узайтирилиши, бироқ кўпи билан икки баравар узайтирилиши мумкин.
24. Кредит шартномаси тузилгандан кейин банк бўлими раҳбари ёки у вақтинча бўлмаган тақдирда унинг ўринбосари ўз ваколати доирасида муддати ва фоиз ставкаси кўрсатилган ҳолдаги ссуда ҳисоб рақами очиш тўғрисида бухгалтерияга буйруқ беради.
25. Кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилиниши билан қарз олувчига кредит карточкаси очилади, кредит шу карточка бўйича назорат қилиб борилади.
26. Қурилиш, техника билан жиҳозлаш ва реконструкция қилишга берилган кредитлар ҳисобига молиялаш фақат барча зарур лойиҳа-смета ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ банкка тақдим этилгандан кейингина очилади.
27. Кредитлар алоҳида ссуда ҳисоб рақами очиш ва қарз олувчининг товар-моддий бойликлар учун тўлов топшириқномасини ушбу ҳисоб рақамидан нақд пулсиз тўлаш йўли билан берилади.
28. Кредит ходимининг фармойишига биноан алоҳида ссуда ҳисоб рақамлари бўйича берилган кредитлар муддатли мажбуриятлар билан расмийлаштирилади, улар, кредит бериш муддатларига кўра, кредит тўлиқ қайтарилгунгача кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисоб рақамларида ҳисобга олиб борилади.
Кредитни қайтариш муддатлари жадвал ҳолида тақдим этилиши мумкин, у кредитнинг пул оқимлари тушиши истиқболларига кўра бир неча босқичда қайтарилишини назарда тутади.
Қайтариш муддати етиб келганда ва қарз олувчида пул бўлмаганда кредит муддати ўтган ссудалар ҳисоб рақами орқали ундирилади, унинг бўйича муддатли мажбуриятлар эса 2-картотекага жойлаштирилади ва календарь бўйича навбатли тартибда тўланади. Бунда фоизлар кредит қарзидан олдин тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Микрофирмаларга, кичик корхоналарга, деҳқон ва фермер хўжаликларига берилган кредитлар, кредит бериш муддатига кўра, тижорат банкининг тегишли баланс ҳисоб рақамларида Ўзбекистон Республикаси Марказий банка томонидан тасдиқланган Тижорат банклари ҳисоб рақамлари режасига мувофиқ ҳисобга олинади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Тижорат банклари кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида доимий мониторинг олиб боради. Мониторинг қарз олувчининг буюртманомасини ва кредит шартномаси шартларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашишга йўналтирилиши керак.
31. Мониторинг жараёнида мижознинг хўжалик-молиявий фаолияти, унинг тузилган шартномаларга (буюртманомаларга) мувофиқ маҳсулот етказиб бериш мажбуриятларини бажариши, ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш харажатлари ва йўқотишлар, муомала чиқишлари, фойда ҳажмлари, ўз айланма маблағлари мавжуд бўлиши динамикаси, товар-моддий бойликлар захиралари аҳволи, айланма маблағларнинг муомалада бўлиши таҳлил қилинади. Банк, қарз олувчининг кредит ишидаги кўрсаткичларни туркумлаган ҳолда, кредитга қодирлик бўйича доимий мониторингни амалга оширади.
Банкка берилган гаровнинг ҳолати, кредитдан кредит шартномасида қайд этилган шартларда самарали ва мақсадли фойдаланилиши жойида ўрганилади.
Банк қурилишни маблағ билан таъминлашга берилган кредитлар бўйича, мониторинг жараёнида кредитланган объектда кредит шартномасида қайд этилган муддат ва шартларда бажарилган ишлар ҳажмини назорат тартибида ўлчаб чиқади.
32. Берилган кредитлардан мақсадли фойдаланмаганлик аниқланган тақдирда банк кредитнинг белгиланган мақсадда фойдаланилмаган қисмини кредит шартномасида белгиланган тартибда Қарз олувчининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидан муддатидан олдин ундириш ҳуқуқига эгадир.
33. Қарз олувчи асосий қарзни ва унинг бўйича фоизларни кредит шартномасида қайд этилган муддатда тўланмаган тақдирда банк, судга мурожаат қилмасдан, ўз талабларини қўйилган мол-мулк ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 280-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ қондиришга ҳақлидир.
34. Таваккалчиликларнинг йўл қўйиладиган даражаларини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Тижорат банклари сармояси адекватлилигига қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги Низомига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан бериладиган кредитлар бўйича мумкин бўлган йўқотишларга захираларни шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган Активлар сифатини таснифлаш, улар бўйича мумкин бўлган йўқотишларни қоплаш учун тижорат банклари томонидан яратиладиган захираларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармасини шакллантириш тартибини ва бу Жамғармага банклар фойдасидан ажратмалар нормаларини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Тижорат банклари Имтиёзли кредит бериш жамғармасини ишлаб чиқариш микрофирмалари, кичик корхоналарга, деҳқон ва фермер хўжаликларига, шунингдек юқори технологиялик ва инновация лойиҳаларини амалга ошириш учун имтиёзли кредит бериш учун ташкил этадилар.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобига кредит беришдан олинган даромадлар, кўрсатиб ўтилган маблағлар ушбу Жамғарма ресурсларини кўпайтиришга мақсадли йўналтирилган тақдирда, 5 йил муддатга даромад солиғидан озод қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Имтиёзли кредит бериш жамғармасига ажратмалар ҳар чоракда банкнинг бизнес-режасида назарда тутилган солиқлар тўлангандан сўнг ҳар чоракдаги соф фойданинг прогноз суммасидан келиб чиққан ҳолда ажратилади.
Чорак мобайнида амалда ажратилган ажратмалар миқдори ҳар чорак солиқлар тўлангандан сўнг амалда олинган фойдадан келиб чиққан ҳолда, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга мувофиқ қайта ҳисоблаб чиқарилади.
Имтиёзли кредит бериш жамғармасига ажратмалар нормалари Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган банк фаолиятининг молиявий кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда ҳар чоракда Банк Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Имтиёзли кредит бериш жамғармасига ажратилган маблағлар ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган Тижорат банклари ҳисоб рақамлари режасига мувофиқ тижорат банкининг алоҳида баланс ҳисоб рақамида ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.