31.03.2016 йилдаги -сон
Ушбу тоифадаги ишлар хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) ҳамда «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ҳал этилмоқда.
ХПК 40-моддасининг биринчи қисмига кўра даъвогар хўжалик низоси бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвонинг асоси ёки предметини ўзгартириш, даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, ёхуд даъводан воз кечишга ҳақли.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмига биноан, агар даъвогарнинг даъводан воз кечиши, жавобгарнинг даъвони тан олиши ва тарафларнинг келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, хўжалик суди даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини камайтиришни, даъвони тан олишни қабул қилмайди, келишув битимини тасдиқламайди. Бундай ҳолларда хўжалик суди ишни мазмунан кўради.
ХПК 86-моддасининг 6-бандига асосан даъвогар даъвосидан воз кечган ва хўжалик суди уни қабул қилган бўлса хўжалик суди иш юритишни тугатади.
ХПК 155-3-моддасининг бешинчи қисми ва Қонун 47-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ хўжалик суди ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас.
Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги «Хўжалик судлари томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 238-сонли қарорининг 10-бандида судлар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда хўжалик суди ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берган.
Шу боис, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилинишига ХПКнинг 155-4-моддаси ва Қонун 47-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган асослар мавжуд эмаслиги сабабли, суднинг ажрими билан жавобгарнинг аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги «Хўжалик судлари томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 238-сонли қарори 15.1-бандининг иккинчи хатбошисига кўра ҳакамлик битимида ҳакамлик битими тарафлари ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёхуд маълум бир низолар ҳакамлик судида кўриб чиқилиши кераклиги ҳақидаги қоида, шунингдек агар низо доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳал қилувига топшириладиган бўлса, мазкур ҳакамлик судининг номи кўрсатилиши лозим. Ушбу талабларга риоя қилинмаган тақдирда, битим Қонуннинг 12 ва 13-моддаларига мувофиқ ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
4. Агар хўжалик судининг иш юритувида ХПК 155-1-моддасининг иккинчи қисми ва 155-2-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган судловга тегишлилик қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги алоҳида қўзғатилган ишлар мавжуд бўлса, ХПК 115-моддасининг иккинчи қисмига асосан бу ишлар битта иш юритишга бирлаштирилиши мумкин.
Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги «Хўжалик судлари томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 238-сонли қарори 12-бандининг олтинчи ва еттинчи хатбошиларига кўра, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза иш юритишга қабул қилинганидан кейин манфаатдор шахс томонидан шу иш доирасида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисида ариза ХПКнинг 155-7-моддаси ҳамда Қонуннинг 51-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда берилган бўлса, у иш юритишга қабул қилинади ва дастлабки ариза билан бирга кўриб чиқилади. Агар хўжалик судининг иш юритувида ХПК 155-1-моддасининг иккинчи қисми ва 155-2-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган судловга тегишлилик қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги алоҳида қўзғатилган ишлар мавжуд бўлса, ХПК 115-моддасининг иккинчи қисмига асосан бу ишлар битта иш юритишга бирлаштирилиши мумкин.
Олий хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 15 июндаги «Хўжалик судлари томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 238-сонли қарорининг 23-бандига кўра, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризани кўриш жараёнида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қисман ижро этилганлиги аниқланса ва ижро варақасини беришни рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаса, ажрим ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ижро этилмаган қисми бўйича чиқарилади. Бунда ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг қисман ижро этилганлигини тасдиқловчи далиллар судга манфаатдор шахс томонидан тақдим этилади.