Сурхондарё вилояти ҳокимининг қарори, 18.06.2016 йилдаги 186-сон
Дата вступления в силу
18.06.2016
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
|
Сурхондарё вилояти ҳокимининг Қарори Вилоятдаги қабристонларда дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар миқдорини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сонли «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан вилоят ҳудудидаги дафн хизматларини сифатини яхшилаш, дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштириш мақсадида қарор қиламан: 1. Вилоятдаги қабристонларда дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар миқдори иловага* мувофиқ тасдиқлансин. илова берилмайди. 2. Қуйидагилар: тегишли диний конфессия қабристонида вафот этган яқинлари ва қариндошларини дафн этиш учун участка олиш; санитария қоидалари ҳамда бошқа қоидалар ва меъёрларга зид бўлмаган диний маросимлар ва маҳаллий анъаналарга риоя этган ҳолда дафн этиш удумини бажариш; қабрга ва қабр усти ёдгорликларига қараш учун қабристон анжомларидан фойдаланиш бепул амалга оширилиши белгилаб қўйилсин. 3. Термиз шаҳар ва барча туманлар ҳокимларига 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 101-сон қарорига мувофиқ дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини ишлаб чиқариш ва тегишли тартибда тасдиқлаш топширилсин. 4. Шаҳар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари (фуқаролик хизмати кўрсатиш бошқармалари) ҳамда қабристонларнинг маъмурияти: хизматлар учун қатъиян белгиланган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қилган ҳолда фуқароларнинг қабристонда кўрсатиладиган хизматларга доир буюртмаларини ўз вақтида ва сифатли бажарсинлар; қабристонларда бюстлар, ҳайкалтарошлик ёдгорликлари ёки алоҳида архитектура шаклига эга бўлган иншоотларни ўрнатиш, объектларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминласинлар. 5. Вилоят архитектура ва қурилиш Бош бошқармаси (К. Эшматов), вилоят Давлат санитария, эпидемиология назорати маркази (А. Мустанов) ва вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (Ш. Расулов)га: қабристонлар ташкил этиш учун ер участкаси танлашни шаҳарсозлик ҳужжатлари, гидрогеологик тавсифлар, жой рельефининг хусусиятлари, тупроқ таркиби, атроф табиий муҳитга энг кўп йўл қўйиладиган экологик юкламаларни ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктлари ва ҳудудларни қуриш қоидаларига, шунингдек санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ амалга ошириш; қабристонларнинг хизмат кўрсатиш даври муддатларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда ишлаб турган ва лойиҳалаштирилаётган қабристонларнинг санитария-ҳимоялаш зонаси ҳудудида бирор-бир турар жой ва жамоат биноларини қуриш ёки дафн этиш учун ажратилган ер участкаларидан ноўрин фойдаланилишининг олдини олиш ҳамда уларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш топширилсин. 6. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари З. Давлатов ҳамда А. Амиров зиммаларига юклатилсин. Ҳоким Т. МАМАРАИМОВ Термиз ш., 2016 йил 18 июнь, 186-сон |
Решение хокима Сурхандарьинской области Об утверждении размеров тарифов на погребальные услуги в мест погребения области Хоким Т. МАМАРАИМОВ г Термиз., 18 июня 2016 г., № 186 |