14.12.2000 йилдаги 160-II-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 20.04.2021
Ҳужжат 04.01.2001 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари қонунлар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси олий юридик кучга эга ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасида қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш учун қабул қилинади ҳамда унинг нормалари ва принципларига зид келиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун фармонлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг, Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилинади.
 LexUZ шарҳи
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек, юқори турувчи маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари асосида ва уларни ижро этиш учун қабул қилинади.
Турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик кучи бўйича ўзаро нисбати Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган органнинг ваколатига ва мақомига, шунингдек, ҳужжатларнинг турларига мувофиқ белгиланади.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқий экспертиза давомида норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонун ҳужжатларига, шунингдек, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги текширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Низом ҳамда Ўзбекистон Респуликаси адлия вазирининг 2000 йил 16 октябрдаги 124-сон буйруғи билан тасдиқланган «Идоравий меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари» (рўйхат рақами 979, 16.10.2000 й.)га асосан 2009 йил 1 июнга қадар амалга оширилади, 2009 йил 1 июндан «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилиш» қоидалари (рўйхат рақами 1905, 14.02.2009 й.)га асосан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг, Ҳукуматнинг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мослигини аниқлайди.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 26-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорларини бекор қилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳокимларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ҳукумат ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат манфаатларига зид келадиган ҳужжатларини тўхтатади ва бекор қилади.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93 ва 98-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти республика давлат бошқарув органларининг қабул қилган ҳужжатларини тўхтатишга, бекор қилишга, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини ҳамда Бош вазир фармойишларини бекор қилишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
«Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 ва 11-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ҳужжатлари амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган ҳолларда уларни бекор қилиш, шунингдек вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қонун ҳужжатларига зид бўлган қарорлари ва фармойишлари ижросини тўхтатиб қўйиш ҳамда уларни бекор қилишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ, Халқ депутатлари Кенгаши ҳокимнинг ва қуйи Кенгашнинг Ўзбекистон Республикаси қонунларига мос келмайдиган қарорларини бекор қилади. Шунингдек, мазкур Қонуннинг 25-моддасига асосан, ҳоким қуйи турувчи ҳокимларнинг қарорларини, башарти улар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатларга, шунингдек юқори турувчи халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг қарорларига зид бўлса, бекор қилади ва халқ депутатлари Кенгашига қуйи турувчи халқ депутатлари Кенгашларининг ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ қонунларнинг нормаларига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди шарҳ беради.
 LexUZ шарҳи