LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сонли «Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида божхона йиғимлари миллий валюта — «сўм»да, эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудларида — эркин алмаштириладиган валютада ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудида йиғимлар ундиришдан валюта тушумлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган Жаҳон божхона ташкилотига ҳар йилги аъзолик бадали суммаси чиқариб ташланган ҳолда, белгиланган тартибда республика бюджети даромадига ўтказилади.
(1-банднинг учинчи –– бешинчи хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сонли қарори асосида учинчи хатбоши билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 22-сон, 223-модда)
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан мурувват ёрдами, текин ёрдам сифатида ёки хайрия, шу жумладан, техник кўмаклашув мақсадлари учун, авария ва ҳалокатлар, табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш мақсадида олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда;
юридик шахсларнинг қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари ва ундан кам миқдордаги товарларини расмийлаштиришда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахсларнинг қиймати (миқдори), бож тўловисиз олиб кириш ва олиб чиқишнинг чекланган нормаларидан ортиқ бўлмаган товарларини расмийлаштиришда;
(2-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги 446-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 20-сон, 187-модда)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси улар билан эркин савдо тўғрисида битим тузган давлатларга ҳамда улардан тенг асосда транзит режимида олиб ўтилаётган товарларни расмийлаштиришда;
хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлари расмий равишда фойдаланиши учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинаётган товарларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилаётган ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналари фаолиятини таъминлаш учун мўлжалланган товарларни расмийлаштиришда, товарларни сақлаш, белгиланган жойлардан бошқа жойда ёки божхона органлари иш вақтидан ташқари пайтда расмийлаштиришда ундириладиган тўловлар бундан мустасно;
Ўзбекистон Республикасининг давлат музейлари, кутубхоналари, архивлари фондларида ва давлатнинг маданий бойликларни бошқа сақловчиларида доимий сақланаётган вақтинча олиб чиқиладиган ва қайтариб олиб келинадиган маданий бойликларни расмийлаштиришда;
Ўзбекистон Республикасининг давлат музейлари, кутубхоналари, архивлари ва давлатнинг маданий бойликларни бошқа сақловчилари томонидан кўргазмага қўйиш мақсадида вақтинча олиб чиқиладиган ҳамда кўргазмалар, вернисажлар ва шунга ўхшаш тадбирлар ўтказилгандан кейин қайтариб олиб келинадиган маданий бойликларни расмийлаштиришда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг ҳарбий юкларини расмийлаштиришда.
(2-банднинг ўн биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 345-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кўрсатилган хизматлар учун бож йиғимлари олишни тартибга солиш тўғрисида» 1992 йил 7 августдаги 366-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Т/р | Божхона йиғими тури | Йиғим ставкаси | |
1. | Қуйидагиларни божхонада расмийлаштирганлик учун: | ||
тегишли божхона режимидаги товарлар ва транспорт воситаларини; транзит, давлат фойдасига воз кечиш, вақтинчалик сақлаш, божхона ҳудудида қайта ишлаш, божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимлари бундан мустасно | божхона қийматининг 0,2 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан кам эмас | ||
«божхона ҳудудида қайта ишлаш» ва «божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш» божхона режимларидаги товарларни | товарларни қайта ишлаш бўйича хизматлар қийматининг 0,2 фоизи, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан кам эмас | ||
олиб кирилаётган буғдой (ТИФ ТН коди 1001), қанд-шакар (ТИФ ТН коди 1701), қурилаётган ишлаб чиқариш объектлари учун туркумланган асбоб-ускуналарни | божхона қийматининг 0,05 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан кам эмас | ||
2. | Транзит божхона режимида божхонада расмийлаштирганлик учун: | ||
юкнинг божхона декларациясининг асосий варағи учун | 10 еврога тенг миқдорда | ||
10 еврога тенг миқдорда | 5 еврога тенг микдорда | ||
3. | Эгаси божхона органи бўлган товарларни божхона омборида сақлаганлик учун, суткалар учун: | ||
дастлабки ўн сутка мобайнида (тўлиқ, тўлиқ бўлмаган) | божхона қийматининг 0,1 фоизи миқдорида | ||
ҳар бир кейинги суткалар учун (тўлиқ, тўлиқ бўлмаган) | божхона кийматининг 0,2 фоизи микдорида | ||
4. | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида битта транспорт воситасини божхона томонидан қуйидаги масофаларга кузатиб борганлик учун: | ||
200 км. гача | 50 еврога тенг миқдорда | ||
200 км. дан ортиқ | 120 еврога тенг миқдорда | ||
5. | Дастлабки қарор кабул қилганлик учун | 50 еврога тенг миқдорда | |
6. | Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга малака аттестати берганлик учун | 150 еврога тенг миқдорда | |
7. | Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис малака аттестатининг амал килишини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун | 150 еврога тенг миқдорда | |
8. | Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис малака аттестатининг амал қилишини тиклаганлик учун | 300 еврога тенг миқдорда | |
9. | Божхона брокери сифатида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига рухсатнома (лицензия) берганлик учун | 500 еврога тенг миқдорда | |
10. | Божхона брокери сифатида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига рухсатнома (лицензия) нинг амал қилишини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун | 500 еврога тенг миқдорда | |
11. | Божхона брокери сифатида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига рухсатнома (лицензия) нинг амал қилишини тиклаганлик учун | 1000 еврога тенг миқдорда | |
15. | Товарларни божхонада қайта ишлашга рухсатнома (лицензия) берганлик учун | 150 еврога тенг миқдорда | |
16. | Товарларни божхона назорати остида қайта ишлашга рухсатнома (лицензия) берганлик учун | 150 еврога тенг миқдорда | |
17. | Товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлашга рухсатнома (лицензия) берганлик учун | 150 еврога тенг миқдорда | |
22. | Божхона ташувчиси сифатида фаолиятни амалга оширишга рухсатнома (лицензия) берганлик учун | 5000 еврога тенг миқдорда | |
23. | Божхона ташувчиси сифатида фаолиятни амалга оширишга рухсатнома (лицензия)нинг амал қилишини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун | 5000 еврога тенг миқдорда | |
24. | Божхона ташувчиси сифатида фаолиятни амалга оширишга рухсатнома (лицензия)нинг амал қилишини қайта тиклаганлик учун | 10000 еврога тенг миқдорда | |
25. | Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитганлик учун | 100 еврога тенг миқдорда | |
26. | Ходим томонидан товарни белгиланган жойдан ташқарида божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун, битта ходимнинг бир соатлик иши учун: | ||
кундузги (соат 9.00 18.00) иш вақтида | 5 еврога тенг миқдорда | ||
иш вақтидан ташқари пайтларда (соат 18.00 9.00), дам олиш, байрам кунлари | 20 еврога тенг миқдорда | ||
27. | Олиб келинаётган транспорт воситалари (шу жумладан, вақтинча олиб келинаётганлар)ни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига гувоҳномалар берганлик учун: | ||
енгил автомобиллар: | 20 еврога тенг миқдорда | ||
юк автомобиллари, микроавтобуслар ва автобуслар | 25 еврога тенг миқдорда | ||
моторсиз транспорт воситалари (тиркамалар, ярим тиркамалар ва бошқалар) | 10 еврога тенг миқдорда | ||
мотоцикллар, мотороллёрлар, мопедлар | 5 еврога тенг миқдорда | ||
28. | Юридик шахслар томонидан олиб келинаётган нақд чет эл валютасини божхонада расмийлаштирганлик учун йиғимлар | нақд чет эл валютасининг бир туркуми учун 50 еврога тенг миқдорда |
(илованинг 1-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги 244-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 52-сон, 386-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.