LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сонли «Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида божхона йиғимлари миллий валюта — «сўм»да, эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудларида — эркин алмаштириладиган валютада ундирилади.
Эркин божхона зоналари ва эркин омборхоналар ҳудудларида йиғимлар ундиришдан валюта тушумлари қуйидаги тартибда тақсимланади:
— тушумлар умумий суммасининг 15 фоизи, лекин Жаҳон божхона ташкилотига ҳар йилги аъзолик бадалини тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгилангандан кам бўлмаган сумма Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тасарруфида қолдирилади;
— қолган суммаси — биржадан ташқари валюта бозорида, талаб ва таклифга кўра вужудга келадиган эркин курс бўйича сотилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 189-сонли қарори билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 10-сон, 84-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан мурувват ёрдами, текин ёрдам сифатида ёки хайрия, шу жумладан, техник кўмаклашув мақсадлари учун, авария ва ҳалокатлар, табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш мақсадида олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда;
юридик шахсларнинг қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари ва ундан кам миқдордаги товарларини расмийлаштиришда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахсларнинг қиймати (миқдори), бож тўловисиз олиб кириш ва олиб чиқишнинг чекланган нормаларидан ортиқ бўлмаган товарларини расмийлаштиришда;
(2-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги 446-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 20-сон, 187-модда)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси улар билан эркин савдо тўғрисида битим тузган давлатларга ҳамда улардан тенг асосда транзит режимида олиб ўтилаётган товарларни расмийлаштиришда;
хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлари расмий равишда фойдаланиши учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинаётган товарларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилаётган ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналари фаолиятини таъминлаш учун мўлжалланган товарларни расмийлаштиришда, товарларни сақлаш, белгиланган жойлардан бошқа жойда ёки божхона органлари иш вақтидан ташқари пайтда расмийлаштиришда ундириладиган тўловлар бундан мустасно;
Ўзбекистон Республикасининг давлат музейлари, кутубхоналари, архивлари фондларида ва давлатнинг маданий бойликларни бошқа сақловчиларида доимий сақланаётган вақтинча олиб чиқиладиган ва қайтариб олиб келинадиган маданий бойликларни расмийлаштиришда;
Ўзбекистон Республикасининг давлат музейлари, кутубхоналари, архивлари ва давлатнинг маданий бойликларни бошқа сақловчилари томонидан кўргазмага қўйиш мақсадида вақтинча олиб чиқиладиган ҳамда кўргазмалар, вернисажлар ва шунга ўхшаш тадбирлар ўтказилгандан кейин қайтариб олиб келинадиган маданий бойликларни расмийлаштиришда;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита ва Давлат божхона қўмитасининг ҳарбий юкларини расмийлаштиришда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кўрсатилган хизматлар учун бож йиғимлари олишни тартибга солиш тўғрисида» 1992 йил 7 августдаги 366-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Т/р | Божхона йиғими тури | Йиғим ставкаси | |
1. | Қуйидагиларни божхонада расмийлаштирганлик учун: | ||
товарлар ва транспорт воситаларини тегишли божхона режимида расмийлаштирганлик учун, транзит, давлат фойдасига воз кечиш, вақтинча сақлаш божхона режим лари бундан мустасно | Божхона қийматининг 0,2 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақидан кам эмас | ||
олиб кирилаётган буғдой (ТИФ ТН коди 1001), қанд-шакар (ТИФ ТН коди 1701)ни, кўрилаётган ишлаб чиқариш объектлари учун туркумланган асбоб-ускуналарни божхонада расмийлаштирганлик учун | Божхона қийматининг 0,05 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақидан кам эмас | ||
2. | Транзит божхона режимида божхонада расмийлаштирганлик учун: | ||
юкнинг божхона декларациясининг асосий варағи учун | 10 еврога тенг миқдорда | ||
10 еврога тенг миқдорда | 5 еврога тенг микдорда | ||
3. | Эгаси божхона органи бўлган товарларни божхона омборида сақлаганлик учун, суткалар учун: | ||
дастлабки ўн сутка мобайнида (тўлиқ, тўлиқ бўлмаган) | божхона қийматининг 0,1 фоизи миқдорида | ||
ҳар бир кейинги суткалар учун (тўлиқ, тўлиқ бўлмаган) | божхона кийматининг 0,2 фоизи микдорида | ||
4. | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида транспортнинг барча турлари билан ташиладиган товарларни божхона томонидан кузатиб борганлик учун | 200 еврога тенг миқдорда | |
5. | Дастлабки қарор кабул қилганлик учун | 50 еврога тенг миқдорда | |
6. | Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга малака аттестати берганлик учун | 150 еврога тенг миқдорда | |
7. | Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис малака аттестатининг амал килишини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун | 150 еврога тенг миқдорда | |
8. | Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис малака аттестатининг амал қилишини тиклаганлик учун | 300 еврога тенг миқдорда | |
9. | Божхона брокери сифатида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига рухсатнома (лицензия) берганлик учун | 500 еврога тенг миқдорда | |
10. | Божхона брокери сифатида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига рухсатнома (лицензия) нинг амал қилишини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун | 500 еврога тенг миқдорда | |
11. | Божхона брокери сифатида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига рухсатнома (лицензия) нинг амал қилишини тиклаганлик учун | 1000 еврога тенг миқдорда | |
12. | Бож олинмайдиган савдо дўкони таъсис этиш ҳуқуқига рухсатнома (лицензия) берганлик учун | 5000 еврога тенг миқдорда | |
13. | Бож олинмайдиган савдо дўкони таъсис этиш ҳуқуқига рухсатнома (лицензия) нинг амал қилишини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун | 5000 еврога тенг миқдорда | |
14. | Бож олинмайдиган савдо дўкони таъсис этиш ҳуқуқига рухсатнома (лицензия) нинг амал қилишини тиклаганлик учун | 10000 еврога тенг миқдорда | |
15. | Товарларни божхонада қайта ишлашга рухсатнома (лицензия) берганлик учун | 150 еврога тенг миқдорда | |
16. | Товарларни божхона назорати остида қайта ишлашга рухсатнома (лицензия) берганлик учун | 150 еврога тенг миқдорда | |
17. | Товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлашга рухсатнома (лицензия) берганлик учун | 150 еврога тенг миқдорда | |
18. | Умумий майдони қўйидагича бўлган эркин омбор таъсис этиш ҳуқуқига рухсатнома (лицензия) берганлик учун: | ||
500 кв. метргача | 1000 еврога тенг миқдорда | ||
1000 кв. метргача | 2000 еврога тенг миқдорда | ||
1500 кв. метргача | 3000 еврога тенг миқдорда | ||
1500 кв. метрдан ортиқ | 4000 еврога тенг миқдорда | ||
19. | Эркин омбор ёки божхона омбори таъсис этиш ҳуқуқига рухсатнома (лицензия)нинг амал қилишини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун: | ||
500 кв. метргача | 1000 еврога тенг миқдорда | ||
1000 еврога тенг миқдорда | 2000 еврога тенг миқдорда | ||
1500 еврога тенг миқдорда | 3000 еврога тенг миқдорда | ||
1500 кв. Метрдан ортиқ | 4000 еврога тенг миқдорда | ||
20. | Эркин омбор ёки божхона омбори таъсис этиш ҳуқуқига рухсатнома (лицензия)нинг амал қилишини тиклаганлик учун: | ||
500 кв. метргача | 2000 еврога тенг миқдорда | ||
1000 еврога тенг миқдорда | 4000 еврога тенг миқдорда | ||
1500 еврога тенг миқдорда | 6000 еврога тенг миқдорда | ||
1500 кв. Метрдан ортиқ | 8000 еврога тенг миқдорда | ||
21. | Божхона омбори таъсис этиш ҳуқуқига рухсатнома (лицензия) берганлик учун: | ||
500 кв. метргача | 1000 еврога тенг миқдорда | ||
1000 кв. метргача | 2000 еврога тенг миқдорда | ||
1500 кв. метргача | 3000 µ?рога тенг миқдорда | ||
1500 кв. метрдан ортиқ | 4000 еврога тенг миқдорда | ||
ёпиқ турдаги умумий майдони: | |||
500 кв. метргача | 1000 еврога тенг миқдорда | ||
1000 кв. метргача | 2000 еврога тенг миқдорда | ||
1500 кв. метргача | 3000 еврога тенг миқдорда | ||
1500 кв. метрдан ортиқ | 4000 еврога тенг миқдорда | ||
22. | Божхона ташувчиси сифатида фаолиятни амалга оширишга рухсатнома (лицензия) берганлик учун | 5000 еврога тенг миқдорда | |
23. | Божхона ташувчиси сифатида фаолиятни амалга оширишга рухсатнома (лицензия)нинг амал қилишини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун | 5000 еврога тенг миқдорда | |
24. | Божхона ташувчиси сифатида фаолиятни амалга оширишга рухсатнома (лицензия)нинг амал қилишини қайта тиклаганлик учун | 10000 еврога тенг миқдорда | |
25. | Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитганлик учун | 100 еврога тенг миқдорда | |
26. | Ходим томонидан товарни белгиланган жойдан ташқарида божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун, битта ходимнинг бир соатлик иши учун: | ||
кундузги (соат 9.00 18.00) иш вақтида | 5 еврога тенг миқдорда | ||
иш вақтидан ташқари пайтларда (соат 18.00 9.00), дам олиш, байрам кунлари | 20 еврога тенг миқдорда | ||
27. | Олиб келинаётган транспорт воситалари (шу жумладан, вақтинча олиб келинаётганлар)ни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига гувоҳномалар берганлик учун: | ||
енгил автомобиллар: | 20 еврога тенг миқдорда | ||
юк автомобиллари, микроавтобуслар ва автобуслар | 25 еврога тенг миқдорда | ||
моторсиз транспорт воситалари (тиркамалар, ярим тиркамалар ва бошқалар) | 10 еврога тенг миқдорда | ||
мотоцикллар, мотороллёрлар, мопедлар | 5 еврога тенг миқдорда | ||
28. | Юридик шахслар томонидан олиб келинаётган нақд чет эл валютасини божхонада расмийлаштирганлик учун йиғимлар | нақд чет эл валютасининг бир туркуми учун 50 еврога тенг миқдорда |
Кейинги таҳрирга қаранг.