Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида
Қўшма Декларация
Ҳаво транспорти соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
1994 йил 26 апрель, Тошкент
(1994 йил 26 апрелдан кучга кирган)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция Республикаси Ҳукумати,
икки мамлакат ўртасида кенгайиб бораётган ва уларни боғлаётган алоқаларни эътиборга олиб,
транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришни истаб,
Тошкент ва Париж шаҳарлари орасида ҳаво йўлини ўрнатиш тўғрисида умумий келишувга эришдилар.
Ушбу сабабга кўра икки давлат Ҳукуматлари икки фуқаролик авиацияси ташкилотлари ва миллий авиакомпаниялар ўртасида ўрнатилган дастлабки муваффақиятли алоқалар билан қониқишларини билдирадилар, ва яқин келажакда ҳаво қатнови тўғрисида Битим тузиш мақсадида улардан музокараларни давом эттиришни сўрайдилар.
Икки мамлакат миллий авиакомпаниялари бу ҳаво йўлидан фойдаланишга тааллуқли бўлган техник ва савдо масалаларини келгусида аниқлаб оладилар.
Тошкент шаҳрида, 1994 йил 26 апрелда, икки асл нусхада, ўзбек ва француз тилларида тузилди, бунда ҳар иккала матн бир хил кучга эга.
(имзолар)