Для получения доступа к этой функции Вам необходимо авторизоваться!
Хотите зарегистрироваться? Либо войти под своим логином?

Авторизоваться Зарегистрироваться

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг депутатлик одоби қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг депутатлик одоби ҚОИДАЛАРИ

I. Умумий қоидалар

II. Қонунчилик палатаси, сиёсий партиялар фракциялари, Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи, қўмиталар ва комиссиялар мажлисларида депутатлик одоби

III. Бошқа депутатлар ва сайловчилар билан ўзаро муносабатларда депутатлик одоби

IV. Оммавий чиқишлар чоғидаги депутатлик одоби

V. Депутатнинг мақомидан ғайриқонуний равишда фойдаланишга йўл қўйилмаслиги

VI. Депутатлик ваколатларини амалга ошириши муносабати билан депутат томонидан олинган маълумотларнинг ошкор этилмаслиги

VII. Хизматдан ташқари вақтдаги депутатлик одоби

VIII. Якунловчи қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг депутатлик одоби қоидалари (бундан буён матнда қоидалар деб юритилади) «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, умумий қабул қилинган одоб нормаларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати (бундан буён матнда депутат деб юритилади) учун унинг ўз депутатлик ваколатларини амалга ошириш чоғида мажбурий бўлган хулқ-атворнинг маънавий ва ахлоқий принципларини, шунингдек хулқ-атвор қоидаларини белгилайди.
2. Ушбу Қоидалар депутатнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларини чекламайди.
3. Депутат ўз депутатлик ваколатларини амалга ошириши чоғида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига, шунингдек ушбу Қоидаларга амал қилади.
10. Депутат ушбу Қоидаларнинг 9-бандида кўрсатилган хатти-ҳаракатларни содир этган тақдирда, мажлисда раислик қилувчи:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси