Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ижросини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 24 июлдаги ПФ-4636-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низом 4-бандининг бешинчи хатбошидаги «Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосарига» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 12 февраль,
23-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 6-сон, 67-модда)