28.11.2014 йилдаги 270-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарори, 28.11.2014 йилдаги 270-сон
Дата вступления в силу
28.11.2014
Ҳужжат 19.05.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодий судларнинг видеоконференцалоқа режимидаги мажлисини ўтказишда иқтисодий судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нормаларида белгиланган қоидаларнинг тўғри ва бир хилда қўлланилишини ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз процессуал ҳуқуқларидан тўлақонли фойдаланишларини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Судларга тушунтирилсинки, улар суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) нормаларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 2014 йил 21 августдаги Р№ 83-сонли қарори билан тасдиқланган «Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Вақтинчалик низомга (бундан буён матнда Низом деб юритилади) амал қилишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишда иш ИПКнинг умумий қоидаларига мувофиқ, ИПКнинг 11, 112, 165, 166, 171 ва 261-моддаларида назарда тутилган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Судларга тушунтирилсинки, видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлиси ИПКнинг 10-моддасига асосан ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. ИПК 166-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи шахслар ва хўжалик судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6.2. ИПК 166-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг видеоконференцалоқа режимида иқтисодий суди мажлисида иштирок этиш ҳуқуқи ишни судда кўришга тайёрлаш ёки ишни кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги ажримда кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. ИПК 165-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, иш иқтисодий судининг мажлисида кўрилади. Иқтисодий судининг мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш муҳокамаси ИПКнинг 165-моддаси қоидаларига асосан, ушбу бандда назарда тутилган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7.4. ИПК 168-моддасининг биринчи қисмига кўра, иқтисодий суди ишни кўришда иш бўйича далилларни текширади, хусусан ёзма далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. ИПК 11-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, давлат сирларини ёки тижорат сирини сақлаш зарур бўлган тақдирда, ишни ёпиқ мажлисда кўришга йўл қўйилади. Шу муносабат билан судлар инобатга олишлари керакки, тарафлар томонидан ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш ҳақида илтимоснома берилган ва у суд томонидан қаноатлантирилган ҳолда ёки ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш учун бошқа зарурият туғилганда суд мажлиси фақат оддий режимда ўтказилиши мумкин, чунки видеоконференцалоқа режимида ёпиқ суд мажлисини ўтказишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. ИПК 171-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, иқтисодий суди ишни шу мажлисда кўриш мумкин бўлмаган тақдирда, шу жумладан ишда иштирок этувчи шахслар, гувоҳлар, экспертлар ва таржимонлардан бири келмаганлиги ёки қўшимча далиллар тақдим этиш зарурлиги сабабли ёхуд видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказиш вақтида видеоконференцалоқа ўрнатишнинг имкони бўлмаган тақдирда ишни кўришни кейинга қолдиришга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш натижалари бўйича иқтисодий суднинг суд ҳужжати ИПКнинг 21 ва 22-боблари қоидалари бўйича, ушбу бандда назарда тутилган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. ИПКнинг 116-моддасига мувофиқ суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар суд харажатлари таркибига киради ва фақат ишни кўриш натижалари бўйича ундирилиши лозим. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, ушбу харажатларнинг тўланмаганлиги даъво аризасини қайтариш учун асос бўлмайди. Суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар тарафлар ўртасида ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан тақсимланади.