13.10.2014 йилдаги ПФ-4658-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, тиббий ҳамда санаторий-соғломлаштириш соҳасида хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш ҳисобига уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2015 йилдан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фахрийлари йилига бир марта ўзлари учун мақбул муддатларда Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторий-соғломлаштириш муассасаларида бепул соғломлаштириш курсидан ўтиш ҳуқуқига эга бўладилар.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар қиймати Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2015 йил ва ундан кейинги йиллардаги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштиришга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва «Нуроний» жамғармаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ҳафта муддатда уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиган Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларининг рўйхатини аниқлаштирсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
санаторий-соғломлаштириш муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, уларда уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг бекаму кўст соғломлаштирилишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўрсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, ўз қарамоғида санаторий-соғломлаштириш муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар, компаниялар, уюшмалар ва йирик корхоналар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ўз қарамоғидаги санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, тасдиқласинлар, унда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун йўлланмалар қийматини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига белгиланган нархларда тўлаш тартибини назарда тутсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Низом тасдиқлангандан кейин 10 кун мобайнида уни вазирликлар ва идоралар ҳайъатларида, компаниялар, уюшмалар ва йирик корхоналарнинг бошқаруви йиғилишларида кўриб чиқсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқ қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 13 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-4658-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 42-сон, 517-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)