Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари муддатини узайтириш масаласи бўйича 1995 йил 26 март, якшанба куни Ўзбекистон Республикаси референдуми ўтказилсин.
2. Референдумда овоз бериш бюллетенларига қуйидаги мазмундаги савол киритилсин: «Сиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари муддатини 1997 йилдан 2000 йилгача узайтирилишига розимисиз?».