тошкент вилояти Халқ депутатлари пискент тумани кенгашининг
Қарори
Туманда 2014 йилда янги иш жойларини яратиш ва аҳолини бандлигини таъминлаш дастурини тасдиқлаш тўғрисида
«2014 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури», шунингдек 2013 йил янги иш жойларини яратиш туман дастурининг 12 ойлик ижроси юзасидан туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори М. Мирсоатованинг ҳисоботи эшитилиб ва муҳокама қилиниб, Халқ депутатлари туман Кенгаши XXV сессияси қарор қилади:
1. «2013 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури»ни ижроси бўйича туман ҳудудий ишчи комиссиясининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туманда 2014 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ҳамда унинг асосий йўналишлари 1—4-иловаларга
*
асосан тасдиқлансин.
* 1—4-иловалар берилмайди.
3. Тумандаги барча қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига:
туманда 2014 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг барча йўналишлари бўйича бажарилишини таъминласинлар.
Бунда:
Дастурга киритилган ташкилот, корхона раҳбарларига янги иш ўринларининг яратилиши билан боғлиқ муаммоли (ер майдонлари ажратилиши, тижорат банклари томонидан ўз вақтида кредит маблағларининг ажратилиши ва бошқа) масалаларни ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатсинлар.
4. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (М. Мирсоатова):
дастурда белгиланган прогноз параметрларнинг бажарилишини ҳудудлар ва корхоналар кесимида таҳлил қилиб, ҳар чорак якуни бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши қошидаги доимий ишловчи комиссия аъзоларига тегишли ахборотлар тақдим этилишини таъминласин.
5. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгаши ижтимоий-маданий ривожлантириш бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси И.ЭРГАШХОДЖАЕВ
Пискент т.,
2013 йил 31 декабрь,
25/3-сон