Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 41-сон, 448-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2013 йил 4 декабрдаги 1/8-4-4562-сонли баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида, халқ депутатлари Ўртачирчиқ туман Кенгашининг йигирма учинчи сессияси қарор қилади:
2. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг тумандаги айрим географик объектлар номларини қайта номлаш бўйича хулосаси 1-иловага* мувофиқ, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг тумандаги географик объектларни ўз номида қолдириш бўйича хулосаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.