Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 29.05.1990 йилдаги 224-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон ССР аҳолисига озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат моллари сотишни барқарорлаштиришга доир муваққат чоралар ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон ССР Министрлар Совети республика истеъмол бозорини барқарор қилиш мақсадида қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 1990 йил 30 майдан бошлаб республика территориясида яшовчи аҳолига озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат молларини паспорт, хизмат гувоҳномаси, студент билети, пенсия гувоҳномаси ҳамда шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларга қараб сотишнинг муваққат тартиби жорий этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 30 августдаги 228-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республикага вақтинча (командировка, ҳарбий хизмат, туристик сафар, меҳнат шартномаси бўйича иш ва бошқа сабаблар билан) келган фуқароларга кундалик эҳтиёж моллари халқ депутатлари маҳаллий Совети тегишли ижроия комитети томонидан белгилаб қўйилган алоҳида рўйхат ва нормага мувофиқ сотилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ анъаналари ва удумлари (тўйлар, дафн маросимлари, марҳумлар ҳурмати учун ўтказиладиган маросимлар ва бошқалар) билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш чоғида аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари ва моллар сотиш нормаси кўзда тутилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Харидоргир ноозиқ-овқат молларни сотиш халқ депутатлари маҳаллий Советлари ижроия комитетларининг қарорига мувофиқ амалга оширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Молларни сотишнинг муваққат тартиби жорий этилиши муносабати билан Қорақалпоғистон АССР Министрлар Совети, вилоят ижроия комитетлари ва Тошкент шаҳар ижроия комитети вужудга келадиган барча масалаларни кўриб чиқсинлар ва ҳал этсинлар, шунингдек, молларнинг белгиланган нормага мувофиқ сотилишини назорат қилиб туришни таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон ССР Савдо министрлиги, Ўзбекбирлашув, Ўзбекистон ССР Давлат моддий-техника таъминоти комитети, Ўзбекистон ССР Қишлоқ хўжалиги давлат-кооператив комитети, Ўзбекистон ССР Дон маҳсулотлари министрлиги, Ўзбекистон ССР Бинокорлик материаллари саноати министрлиги, Ўзбекистон ССР Қурилиш министрлиги, Ўзбекистон ССР Давлат нефть маҳсулотлари билан таъминлаш комитети, Қорақалпоғистон АССР Министрлар Совети, вилоят ижроия комитетлари, Тошкент шаҳар ижроия комитети савдонинг узлуксиз бўлишини таъминлаш учун планга қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш ҳисобидан, шунингдек товар айирбошлаш йўли билан олинган ресурслардан молларнинг запасларини вужудга келтириш учун зарур чораларни кўрсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Савдо ташкилотларига ана шу мақсадда норматив товар запасларини кўпайтиришга рухсат этилсин. СССР давлат банки, Ўзбекистон республика банки, ихтисослаштирилган банклар йилига 2 фоиз фойда олиб, нормадан ортиқча моллар запасларига кредит беришни таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекбирлашувга «Центросоюз» йўли билан товар айирбошлаш операциялари орқали олинган радиотелеаппаратлар ва бошқа чет эл молларини Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг розилиги билан озиқ-овқат маҳсулотларига ва бинокорлик материалларига алмаштириш учун мамлакатнинг бошқа регионларига юбориш тавсия этилсин. Республика учун ажратилган чет эл радиотехникасини 1991 йилдан бошлаб тегишли миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари, тикув ва тўқув машиналари, болалар учун чиқарилган товарларга алмаштириш имкониятлари «Центросоюз» билан биргаликда кўриб чиқилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 30 августдаги 228-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган.)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон ССР Давлат телевидение ва радиоэшиттириш комитети, ЎзТАГ, республика газеталари редакциялари мазкур қарорни матбуотда эълон қилсинлар, уни кенг ёритиш бўйича кўрсатув ва эшиттиришлар туркуми тайёрлашни назарда тутсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон ССР Министрлар Совети Раисининг ўринбосари ўртоқ Д. Д. Берковга, Қорақалпоғистон АССР Министрлар Советининг, вилоят ижроия комитетларининг, Тошкент шаҳар ижроия комитетининг раисларига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг Раиси Ш. МИРСАИДОВ
Ўзбекистон ССР Министрлар Совети Ишлар Мудирининг ўринбосари Р. АБДУҚОДИРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1990 йил 29 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
224-сон