07.01.2014 йилдаги 3-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.01.2014 йилдаги 3-сон
Дата вступления в силу
13.01.2014
Ҳужжат 13.01.2014 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
қарорнинг номидан ва муқаддимасидан «прокуратура ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-банднинг учинчи хатбоши ва 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
б) қарорнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
г) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
1. Мазкур Низом «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон қарорига мувофиқ тижорат банклари томонидан судьяларга, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига (кейинги ўринларда прокуратура органлари ходимлари деб аталади) имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредити бериш тартибини белгилайди.
д) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: