Для получения доступа к этой функции Вам необходимо авторизоваться!
Хотите зарегистрироваться? Либо войти под своим логином?

Авторизоваться Зарегистрироваться

Ҳужжат кучини йўқотган 19.06.2020
Ҳужжат 30.09.2013 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 34-35-сон, 344-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 11 сентябрдаги 2007-54-сонли «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга пеня ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1724, 2007 йил 9 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 41-42-сон, 422-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 2-банддаги «шахсий ҳисобварақалари»деган сўзлар «солиқ тўловчининг шахсий карточкаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 3-банддаги «Боқиманда», «солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварақларида» ва «солиқ тўловчи шахсий ҳисобварақаларида» деган сўзлар тегишинча «Солиқ қарзи», «солиқ тўловчининг шахсий карточкаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 4—9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
е) 10-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси