(ҳужжат номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари беришнинг ягона тартибини белгилаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
2. Ҳудудида эркин иқтисодий зоналар ташкил этиладиган вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар махсус индустриал зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш бўйича материалларни келишиш ва расмийлаштиришни белгиланган муддатларда таъминласинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
3. Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари ҳамда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси уч ой муддатда «Ангрен» махсус индустриал зонаси ва «Жиззах» махсус индустриал зонаси ҳудудида қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг сифатини белгилаган ҳолда турар жойлар, бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтларнинг дастлабки қийматини белгиласинлар.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ангрен» махсус индустриал зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 29 майдаги 146-сон қарорининг 3-банди бешинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 35-модда) «ва» ҳамда «ер участкаларидан фойдаланиш тўғрисида» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)