Для получения доступа к этой функции Вам необходимо авторизоваться!
Хотите зарегистрироваться? Либо войти под своим логином?

Авторизоваться Зарегистрироваться

«Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-моддасига тузатиш киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги ЎРҚ-544-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2019 й., 03/19/544/3337-сон)
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган «Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида»ги 350-II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 60-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 637-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 1-модданинг биринчи қисмидаги «беш йилдан етти йиллик қилиб» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 8-модданинг матнидаги «етти йил» деган сўзлар «беш йил» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси