18.12.2009 йилдаги 204-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 18.12.2009 йилдаги 204-сон
Дата вступления в силу
18.12.2009
Ҳужжат 19.12.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. ИПК 163-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига мувофиқ суд ишни судда кўришга тайёрлаш пайтида тарафларни муросага келтириш чораларини кўради. Шу муносабат билан даъво аризасини қабул қилиш ва ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажримда суднинг тарафларга низони келишиш йўли билан ҳал этиш ҳақидаги таклифи кўрсатилиши лозим.
ИПКнинг 16-боби, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларининг мазмунидан суд тарафларни муросага келтиришга кўмаклашиши лозимлиги, тарафлар ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахслар эса суднинг ҳар қандай инстанциясида ҳамда суд ҳужжатини ижро этишда ҳам келишув битимини тузишлари мумкинлиги келиб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. ИПК 50-моддасининг биринчи қисмида давлат органлари ва бошқа органлар ўзларининг ваколатлари доирасида давлат ва жамиятнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида даъво тақдим этишлари мумкинлиги назарда тутилган. Даъво тақдим этган мазкур органлар даъвогарнинг келишув битими тузиш ҳуқуқидан ташқари барча ҳуқуқларидан фойдаланади ва мажбуриятларини бажаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. ИПК 132-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ келишув битими ёзма шаклда расмийлаштирилади ва тарафлар ёки келишув битимини тузиш ваколати махсус назарда тутилган ИПК 63-моддасининг талабларига мувофиқ берилган ишончнома мавжуд бўлган ҳолда, уларнинг вакиллари томонидан имзоланади. Бундай ишончнома келишув битимига илова қилиниши ва иш ҳужжатларига қўшиб қўйилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Судлар инобатга олишлари лозимки, келишув битимининг мазмуни ИПКнинг 132-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши ва унинг шартлари аниқ, равшан баён қилиниши ва унинг ижро этилишида келишув битимининг мазмуни бўйича ҳар хил талқин қилинишига ва келгусида низоларнинг келиб чиқишига йўл қўймайдиган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14.1. ФК 179-моддасининг биринчи қисмига асосан давлат корхонаси ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкни мулкдорнинг розилиги билангина бошқа шахсга беришга ёки уни бошқача усулда тасарруф этишга ҳақли.
«Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасида давлатга тўла ёки умумий мулк ҳуқуқида қисман қарашли баҳолаш объектлари битим тузишга жалб этилган тақдирда баҳолаш ўтказилиши мажбурийлиги назарда тутилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисидаги суд ҳужжати устидан ИПКда белгиланган умумий тартибда шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ижро варақасини бериш масаласи суд томонидан тарафлар чақирилмасдан ИПКнинг V бўлими қоидалари бўйича кўрилади. Зарурат туғилганда суд ижро варақаси бериш масаласини суд мажлисида кўриб чиқишга ҳақли.
Ижро варақасининг мазмуни ИПКнинг 337-моддаси талабларига жавоб бериши керак ва у ИПК 338-моддасининг биринчи қисмида белгиланган муддат ичида ижрога тақдим этилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 37-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандига биноан ижро иши юритиш давомида тузилган келишув битимининг тасдиқланиши давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни тугатиш учун асос бўлади.