LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида:
1. 1994 йилнинг 1 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат пенсиясининг энг оз миқдори ойига 135 сўм қилиб белгилансин.
2. Ҳозирги вақтда амалда бўлган барча турдаги пенсиялар, шунингдек болаликдан ногиронларга, кекса ва меҳнатга яроқсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,2 баравар оширилсин.
3. Мазкур Фармонни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплансин.
4. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклансин.