LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Фан-техника имкониятларини кучайтириш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда фаннинг аҳамиятини ошириш ҳам муҳим тадқиқотлар ва инновация жараёнлари кенгайтирилишини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Илмий тадқиқот институтларида ва олий ўқув юртларида хўжалик шартномалари асосида бажариладиган илмий тадқиқот ишлари, шунингдек инновация ишлари 1992 — 1995 йилларда қўшимча қийматдан солиқ тўлашдан озод қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамаси илм-фанни ривожлантиришни ва инновация фаолиятини давлат йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш юзасидан бир ҳафта муддат ичида қарор қабул қилсин.