Ҳужжат кучини йўқотган 17.03.2014 18.02.1991 йилдаги 40-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.02.1991 йилдаги 40-сон
Дата вступления в силу
18.02.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 17.03.2014
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон ССЖ Адлия вазирлиги масалалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги ССЖИ Қонунига биноан ҳамда жамоат бирлашмалари билан алоқаларни таъминлаш, уларнинг уставларини рўйхатдан ўтказиш ва ана шу уставларга риоя қилиниши устидан назорат олиб бориш ишларини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон ССЖ Адлия вазирлигига мазкур вазирликнинг марказий аппаратида жамоат бирлашмалари бўйича Бошқарма, Қорақалпоғистон МССЖ Адлия вазирлиги, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси адлия бошқармаларида тегишли бўлимлар тузилиб, ЎзССЖ Адлия вазирлиги бошқарув системаси аппарати ходимларининг сонини 60 кишига, шу жумладан, Вазирлик марказий аппаратининг сонини 20 кишига кўпайтиришга рухсат этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, Ўзбекистон ССЖ Адлия вазирлигининг жамоат бирлашмалари бўйича бошқармасига Вазир ўринбосари — Бошқарма бошлиғи бошчилик қилади. Шу муносабат билан ЎзССЖ Адлия вазири ўринбосарлари сони 1 кишига кўпайтирилсин ва коллегия таркиби 9 кишидан иборат бўлишига рухсат берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎзССЖ Молия вазирлиги ЎзССЖ Адлия вазирлиги системаси аппарати ходимларининг йиллик иш ҳақи фондини ва уни сақлаш харажатларининг энг юқори суммасини аниқласин. Вазирлик марказий аппарати учун қўшимча равишда битта енгил автомашинага лимит ва тегишли маблағлар ажратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Давлат моддий-техника таъминоти қўмитаси, ЎзССЖ Савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси адлия органларининг талабномаларига кўра шу йилнинг I чорагида тузилаётган хизматларни жойлаштириш, ташкилий-техника воситалари ва асбоб-ускуналар билан таъминлашга боғлиқ масалаларни ҳал қилсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. ЎзССЖ Адлия вазирлиги бир ой муддат ичида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамоат бирлашмалари бўйича Бошқарма (бўлим) тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва мазкур бўлинмаларни юқори малакали кадрлар билан тўлдиришни таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎзССЖ Молия вазирлиги билан биргаликда жамоат бирлашмаларининг уставларини рўйхатга олиш Қоидаларини, шунингдек уставларни рўйхатга олганлик учун йиғимлар олиш тартибини ҳамда миқдорларини тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 октябрдаги 505-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга, ижара жамоаларига, кооперативларга, бошқа юридик шахслар ва фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шартнома ва эътироз-даъво ишларини яхшилашга ёрдам бериш, ҳуқуқий умумтаълимни амалга ошириш мақсадида ЎзССЖ Адлия вазирлигининг Вазирлик ҳузурида хўжалик ҳисобидаги корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга, кооперативларга, бошқа юридик шахсларга ва фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Марказини тузиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси ва ЎзССЖ Давлат моддий-техника таъминоти қўмитаси Марказ маблағлари ҳисобидан зарур моддий-техника ресурслари ва автотранспорт ажратиш тўғрисидаги масалани ҳал қилсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎзССЖ Алоқа вазирлиги белгиланган тартибда Марказ биносида телефон ва телетайп алоқасини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик ҳисобидаги Марказга ноширлик фаолияти учун рухсат берилсин. Ўзбекистон ССЖ Давлат матбуот қўмитаси бу ишда зарур методик ва амалий ёрдам кўрсатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси ЎзССЖ Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддат ичида мазкур Вазирликнинг жамоат бирлашмалари бўйича Бошқармаси ва хўжалик ҳисобидаги Марказини жойлаштириш масаласини кўриб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. ЎзССЖ Адлия вазирлиги марказий аппаратининг ва унинг бўлинмаларининг ишлаши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎзССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги К. Маркс кўчаси, 32-уйдаги бинони ЎзССЖ Адлия вазирлигининг балансига ўтказсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎзССЖ Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси Кренкель кўчаси, 5-уйдаги бинони ва Пролетар кўчасидаги Тошкент шаҳар ижроқўмининг адлия бошқармаси жойлашган 4-уйдаги бинони ЎзССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига унинг бўлинмаларини жойлаштириш учун берсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Молия вазирлиги ва Ўзбекистон ССЖ Давлат моддий-техника таъминоти қўмитаси марказий аппарат биносига хизмат кўрсатиш учун бюджетдан ажратмалар лимитини ва штатларни, капитал ремонт ва телефонлаштириш учун зарур моддий-техника ресурсларини белгиланган тартибда ЎзССЖ Адлия вазирлигига ажратиш масаласини кўриб чиқсинлар ва ажратсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎзССЖ Ички ишлар вазирлиги ЎзССЖ Адлия вазирлиги учун ажратиладиган бинода қўриқлаш-кириш-чиқиш тартибини ташкил этиш ҳақидаги масалани белгиланган тартибда кўриб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «В. И. Ленин номидаги Тошкент давлат университетининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча тадбирлар тўғрисида» 1990 йил 13 февралдаги 89-сон қарорининг 6-пункти учинчи абзацидаги: «Романовский ва К. Маркс кўчаларидаги» сўзлар ўзгартирилиб, «Романовский кўчасидаги» сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1991 йил 18 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40-сон