LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-353-сонли «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
ОИВ касаллиги — одамнинг иммунитет танқислиги вируси оқибатида келиб чиққан ўта хавфли юқумли касаллик;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган ёки турган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар исми-шарифини сир сақлаган ҳолда, ихтиёрий равишда ОИВ касаллиги/ОИТС юққан-юқмаганлигини аниқлаш мақсадида аноним тиббий текширувдан ўтиш ҳуқуқига эгадирлар.
ОИВ касаллиги/ОИТС юққан-юқмаганлигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади ва у эълон қилиниши лозим.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
(4-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида аҳолининг хабардор қилинишини;
ОИВ касаллиги/ОИТСнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш воситалари етказиб берилишини, шунингдек ташхис қўйиш, даволаш ва илмий мақсадларда қўлланиладиган тиббий препаратлар, биологик суюқликлар, органлар ва тўқималарнинг хавфсиз бўлиши устидан назорат қилинишини;
(4-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ОИВ касаллиги/ОИТСнинг тарқалиши устидан эпидемиологик назорат ўрнатилишини;
(4-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
ОИВ касаллиги/ОИТС юққан-юқмаганлигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш учун шарт-шароит яратилишини;
(4-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
аҳоли тиббий текширувдан бепул ўтказилишини ва ОИВ касаллигини юқтирганлар ва ОИТС га чалинган беморлар бепул даволанишини;
ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтирганларга ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатилишини, улар янги ихтисосга ўргатилишини ва ишга жойлаштирилишини;
(4-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
ОИВ касаллиги тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун мутахассислар тайёрлашни таъминлайди.
ОИВ касаллиги/ОИТСнинг олдини олишга доир фаолият давлат бюджети маблағлари, мақсадли фондлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари, бошқа манбалар ҳисобидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
(6-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
Ўзбекистон Республикаси фуқароларида ОИВ касаллиги/ОИТС аниқланган тақдирда, улар қон, биологик суюқлик, органлар ва тўқималарнинг донори бўла олмайдилар. ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтирганлар тиббий кузатув остида бўлишлари шарт.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларда ОИВ касаллиги аниқланган тақдирда, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасидан чиқарилиб юборилишлари мумкин.
Била туриб бошқа шахсни ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириш хавфи остида қолдириш ёки унга ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириш, шунингдек шахснинг касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида бошқа шахсга ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириши қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
LexUZ шарҳи
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
Шахснинг касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида ОИВ касаллиги/ОИТС юққан шахсларнинг соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Зарар ўрнининг қопланиши айбдор шахсларни қонунга мувофиқ жавобгарликдан озод этмайди.
LexUZ шарҳи
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
(9-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
Одамнинг иммунитет танқислиги вируси касаллигини юқтирган ҳамда ОИТС билан касалланган шахслар ўзларига инсоний муносабатда бўлиниши, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бепул тиббий ёрдам кўрсатилиши ва ижтимоий таъминланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ўн олти ёшга тўлмаган шахслар ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида давлат нафақасини олиш ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ногирон болалар учун белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.
ОИВ касаллигини юқтирган ёки ОИТСга дучор бўлган болаларнинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ёш болалари билан бирга стационарда бўлиш ҳамда шу пайтда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини олган ҳолда ишдан озод бўлиб туриш ҳуқуқига эгадирлар.
LexUZ шарҳи
ОИВ касаллигини юқтирган ва ОИТС га дучор бўлган беморларда ОИВ касаллиги/ОИТС мавжудлигига асосланиб, улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш, уларни ишга қабул қилишдан (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган рўйхатдаги айрим касбий фаолият турлари бундан мустасно), таълим муассасаларига ҳамда тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасаларга қабул қилишдан бош тортиш, ҳамда уларнинг бошқа ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини чеклаш, худди шунингдек улар оила аъзоларининг турар жой ҳуқуқлари, бошқа ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини чеклаш тақиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: ОИВ/ОИТС (ВИЧ/СПИД) вируси билан касалланган шахслар ишлаши ман этилган ишлар рўйхати ва касб турлари тўғрисидаги қарор (рўйхат рақами 881 2000 йил 25 январь).
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
ОИВ касаллиги/ОИТСга дучор бўлган беморларни даволаш-ташхис қўйиш ва профилактика ишларида, уларга хизмат кўрсатишда банд бўлган, ОИВ касаллиги/ОИТС ўчоғида эпидемияга қарши тадбирларни таъминлайдиган шахсларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар берилади.
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
Тиббиёт ходимлари ҳамда соғлиқни сақлашнинг бошқа ходимларига улар хизмат вазифаларини адо этиши чоғида ОИВ касаллиги/ОИТС юқса, бу — касбий касалликлар тоифасига киради.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари Ўзбекистон Республикасига келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, улар ўзларида ОИВ касаллиги/ОИТС йўқлигини тасдиқловчи сертификатни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда тақдим этганлари тақдирда, Ўзбекистон Республикасига кириш учун виза берадилар.
(12-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.