24.11.2009 йилдаги 13-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 24.11.2009 йилдаги 13-сон
Дата вступления в силу
24.11.2009
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ПРОЦЕССУАЛ ЧИҚИМЛАРНИ УНДИРИШ АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят ишлари бўйича процессуал чиқимларни ундиришга оид суд амалиёти натижаларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми мазкур масала юзасидан судлар фаолиятида жиддий камчиликлар мавжудлигини таъкидлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судлар томонидан жиноят иши бўйича сарф қилинган процессуал чиқимларни маҳкумлардан ундириш борасида, кўпинча, қонунга хилоф тарзда зарур чоралар кўрилмаяпти дастлабки тергов органларидан айблов хулосасига улар томонидан сарф қилинган процессуал чиқимлар тури ва миқдори тўғрисида маълумотномалар илова қилиш талаб этилмаяпти; маҳкумлардан ундирилиши лозим бўлган процессуал чиқимлар етарли асосларсиз давлат ҳисобига ўтказиляпти; шахс айб эълон қилинган моддалардан бири бўйича оқланган ёки айб эпизодларидан бири ёки бир нечтаси чиқарилган ҳолларда мазкур айблов ёхуд эпизод бўйича далилларни йиғиш ва текшириш билан боғлиқ процессуал чиқимлар маҳкумларга асоссиз равишда юкланаяпти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судлар Жиноят-процессуал кодексининг 471-моддаси 3 банди ва 320-моддаси талабини бузиб, қатор ҳолларда процессуал чиқимлар кимга ва қанча миқдорда юкланиши лозимлигини ҳал этишмаяпти ва ҳукмда кўрсатишмаяпти; баъзан бунда Жиноят-процессуал эмас, балки Фуқаролик процессуал кодексига амал қилишмоқда, айрим ҳолларда процессуал чиқимларни давлат фойдасига эмас, балки муайян шахслар ёки ташкилотлар фойдасига ундиришмоқда; иш бўйича бир неча шахс судланганда процессуал чиқимларни ҳиссали эмас, балки солидар тартибда ундиришмоқда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судлар ишларни апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўриш чоғида процессуал чиқимларга оид масала ҳукмда тўғри ҳал этилганлигини текширишга етарли эътибор беришмаяпти; бундай масала ҳукмда ҳал этилмаган ҳолларда судлардан йўл қўйилган хатоларни ЖПК 541-моддасида назарда тутилган тартибда тузатишни талаб этишмаяпти.
(муққадиманинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқорида қайд этилган камчиликлар шунга олиб келмоқдаки, жиноят ишлари бўйича процессуал чиқимлар тўлиқ ундирилмаслиги оқибатида давлатга зарар етказилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят ишлари бўйича процессуал чиқимларни ундиришга оид суд амалиётида мавжуд камчиликларни бартараф этиш, судлар томонидан қонун нормалари тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Судларнинг эътибори жиноят ишлари бўйича процессуал чиқимларни ундириш тўғрисидаги қонун талабларини қатъий бажаришга қаратилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Тушунтирилсинки, Жиноят процессуал кодексининг 318-моддасига мувофиқ жиноят ишлари бўйича процессуал чиқимлар қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жабрланувчиларга ва уларнинг вакилларига, гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга, холисларга уларнинг процессуал ҳаракатлар ўтказиладиган жойга келиб кетиш, турар жойни ижарага олиш харажатларини қоплаш учун, шунингдек, суткалик харажат пули тариқасида бериладиган суммадан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
доимий иш ҳақи олмайдиган жабрланувчиларга ва уларнинг вакилларига, гувоҳларга, холисларга уларни одатдаги машғулотидан чалғитганлик учун тўланадиган суммадан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспертларга, таржимонларга, мутахассисларга улар суриштирув, дастлабки тергов ёки судда ўз вазифаларини бажарганлиги учун тўланадиган ҳақдан, ана шу вазифалар хизмат топшириғи тартибида бажарилган ҳоллар бундан мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Кодекснинг 50-моддасига мувофиқ судланувчи тўловдан озод қилинган тақдирда юридик ёрдам кўрсатганлик учун ҳимоячига тўланадиган ҳақдан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ашёвий далилларни сақлаш ва жўнатиш билан боғлиқ харажатлар суммасидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспертиза муассасаларида экспертиза ўтказиш учун сарфланган суммадан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахсларни ушлаш, мажбурий келтириш ва қидириш учун қилинган харажатлардан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суриштирув, дастлабки тергов ёки суд мажлисини видеоконференцалоқадан фойдаланган ҳолда ўтказиш чоғида қилинган харажатлардан;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноят ишини юритишда қилинган бошқа харажатлардан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Процессуал чиқимларга тегишли бошқа харажатлар деганда, жиноят иши бўйича бевосита шахснинг айбдорлигига доир далилларни тўплаш ва текшириш юзасидан суриштирув, тергов органлари ва судлар томонидан қилинган сарф-харажатлар тушунилади. Бошқа харажатларга, жумладан, тергов эксперименти ёки экспертиза ўтказиш чоғида бузилган ёки йўқ қилинган нарсалар қийматини қоплаш жиноят ишини алоҳида иш юритувга ажратиш таниб олиш учун кўрсатилган шахслар (айбланувчилардан ташқари) харажатларини қоплаш билан боғлиқ сарфлар киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Жиноят ишлари бўйича процессуал чиқимларга қуйидагилар кирмайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гувоҳ, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, эксперт, мутахассис, таржимон, холис, жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси тариқасида чақириладиган шахснинг суриштирув, тергов органлари, прокурор ёки судга чақирилганлиги билан боғлиқ вақт учун уларнинг иш жойида қонунга кўра сақланиб қолувчи ўртача иш ҳақи;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2012 йил 13 декабрдаги 19-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эксперт, мутахассис, таржимонга у суриштирув, дастлабки тергов ёки судда ўз вазифаларини бажарганлиги учун тўланадиган ҳақ, башарти бу вазифалар хизмат топшириғи тартибида бажарилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур ишни суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судда юритиш билан боғлиқ девонхона ва почта харажатлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Судлар ҳар бир жиноят ишини ўз иш юритувига олиш пайтида дастлабки тергов органлари томонидан ЖПК 380-моддаси биринчи қисмининг айблов хулосасига ҳамда суриштирув органлари томонидан ЖПК 38112-моддаси учинчи қисмининг айблов далолатномасига процессуал чиқимлар тури ва миқдорига доир маълумотнома илова қилиниши тўғрисидаги талаби бажарилганлигини текширишлари лозим. Бундай маълумотнома ярашув тўғрисидаги ариза, ишни судга қадар юритиш босқичида амнистия актини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор билан судга юбориладиган иш бўйича ҳам илова этилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастлабки тергов ва суриштирув даврида қонун ушбу нормаси талаби бажарилмаганлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 октябрдаги «Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 570-сон қарори талабларига асосан ҳисобланмаганлиги аниқлаган тақдирда, судья қонун аналогияси бўйича (ЖПК 398-моддаси) суриштирувчи ва терговчи зиммасига тегишли маълумотномани тақдим этиш вазифасини юклайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Тушунтирилсинки, ЖПК 471-моддаси 3-бандига кўра, процессуал чиқимларга доир масала ҳукмда (ажримда) ҳал этилиши шарт бўлиб, унда чиқимлар кимга ва қай миқдорда юкланиши кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Процессуал чиқимларга доир масала ҳукм (ажрим) чиқариш пайтида ҳал этилмаган ҳолларда, бу масала ҳукм (ажрим) чиқарган суд томонидан ЖПК 541-моддаси тартибида ҳал қилиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖПК 320-моддаси биринчи қисмига мувофиқ жиноят ишини тергов қилиш ва судда кўришда сарф қилинган чиқимлар давлат фойдасига маҳкумлардан (шу жумладан, жазодан озод қилинган ёки жазо тайинланмаган ҳолда айблов ҳукми чиқарилганда ҳам) ундирилади, таржимонга тўланган суммалар, шунингдек ЖПК 320-моддаси олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2012 йил 13 декабрдаги 19-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Процессуал чиқимлар, шунингдек, ярашув амнистия акти ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилиши муносабати билан жиноят иши тугатилган шахслар зиммасига ҳам юкланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар иш бўйича бир неча шахс айбдор деб топилган бўлса, процессуал чиқимлар улардан солидар эмас, балки улардан ҳар бирининг айби характери, содир этилган жиноят учун жавобгарлиги даражаси ва мулкий аҳволини ҳисобга олган ҳолда ҳиссали тартибда ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Тушунтирилсинки, қонунда назарда тутилган айрим ҳолларда процессуал чиқимлар жиноят процессининг бошқа иштирокчиларидан ундирилиши мумкин, жумладан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга чақирилганда келмаган процесс иштирокчисидан — ишнинг судда кўрилиши ёки тергов ҳаракатлари ўтказилиши унинг узрсиз сабабларга кўра келмаслиги оқибатида кечиктирилган ҳолларда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли адвокатлар тузилмасидан — адвокат суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга чақирилганда узрсиз сабабларга кўра келмаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жабрланувчининг шикояти асосида қўзғатиладиган иш бўйича иш юритиш унинг аризасига кўра бошланган шахсдан — мазкур иш бўйича судланувчи оқланган тақдирда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд вояга етмаганлар жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича процессуал чиқимларни тўлашни маҳкумнинг ота-онасига ёки улар ўрнини босувчи шахслар зиммасига юклаши мумкин, башарти вояга етмаган шахс хулқ-атвори устидан тегишли назорат йўқлигида уларнинг айби мавжуд бўлганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Судлар шунга эътибор беришлари лозимки, процессуал чиқимлар қуйидаги ҳолларда давлат ҳисобига ўтказилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
судланувчи оқланган ёки иш ушбу Кодекснинг 83-моддасига мувофиқ тугатилган тақдирда. Судланувчи бир айблов бўйича оқланган, бошқа айблов бўйича эса айбли деб топилган бўлса, суд у айбли деб топилган айблов билан боғлиқ процессуал чиқимларни тўлашни унинг зиммасига юклайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
процессуал чиқимлар ундирилиши лозим бўлган маҳкум мулкий жиҳатдан уни тўлашга қодир бўлмаган тақдирда. Процессуал чиқимларни тўлаши маҳкумнинг қарамоғида бўлган шахсларнинг моддий аҳволига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, суд маҳкумни процессуал чиқимларни тўлашдан бутунлай ёки қисман озод этишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таржимонга ва адвокат хизматига тўланиши лозим бўлган суммалар билан боғлиқ процессуал чиқимлар ҳам, агар маҳкум ҳуқуқий ёрдам учун ҳақ тўлашдан озод этилган бўлса, давлат ҳисобига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд ёки судья процессуал чиқимлар давлат ҳисобига ўтказилиши лозимлиги тўғрисида фикрга келган ҳолларда ҳукмда бундай қарор асослантириб берилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Процессуал чиқимларни ундириш масаласини ҳал этиш чоғида судлар процессуал қонунчилик билан бир қаторда «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2023 йил 28 октябрдаги 570-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2024 йил 21 ноябрдаги 774-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга риоя этишлари лозим
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
101. Судлар жиноят ишлари юзасидан процессуал чиқимларни ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 октябрдаги «Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 570-сон қарори талабларига риоя қилинишини таъминласин.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарорига асосан киритилган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Судлар ишларни апелляция, кассация ва тафтиш тартибида кўриш чоғида процессуал чиқимлар тўғри ундирилишига алоҳида эътибор беришлари лозим.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Процессуал чиқимлар нотўғри ундирилаётганлиги фактлари аниқланган ҳолларда йўл қўйилган хатоларни тузатиш чоралари кўрилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Судларга бу масалада уларнинг фаолиятида мавжуд хато ва камчиликларнинг олдини олиш мақсадида процессуал чиқимларни ундириш амалиётини вақти-вақти билан ўрганиш ва умумлаштириш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур қарор қабул этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари ва жиноят ишлари юзасидан суд чиқимларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий суд раиси Б. МУСТАФАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пленум котиби, Олий суд судьяси Ю. ТУРСУНБАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 24 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-сон