Ҳужжат кучини йўқотган 16.01.2019 19.03.2009 йилдаги 76-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.03.2009 йилдаги 76-сон
Дата вступления в силу
19.03.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 16.01.2019
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Болалар спортини ривожлантириш соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 32-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Васийлик кенгаши мажлисининг 2009 йил 19 январдаги 1-76-сон баённомаси 4-бандини бажариш юзасидан, болалар спортини ривожлантириш соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш, болалар спорт иншоотларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, сақлаш ва спорт базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида Болалар спортини ривожлантириш бошқармаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар Болалар спортини ривожлантириш бошқармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний тарбия бўйича мактабгача, ўрта умумий ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга оширишда қатнашиш, ўсиб келаётган авлодни жисмоний маданият ва спорт билан шуғулланишга оммавий жалб қилиш, таълим муассасаларида болалар спортини ривожлантиришга, уларнинг спорт базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янгидан ишга туширилган болалар спорти объектлари экспертизадан ўтказиш асосида, халқаро стандартлардан келиб чиқиб спорт заллари, спорт комплекслари ва бошқа спорт иншоотлари учун ишлаб чиқилаётган ва жорий этилаётган янги талаблар ва меъёрларни ҳисобга олган ҳолда халқ таълими муассасалари балансига қабул қилиб олинишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
болалар спорти объектларини нормативларга мувофиқ асбоб-ускуналар ва инвентарь билан жиҳозлашни молиялаштириш бўйича ҳисоб-китоблар, таклифлар ва буюртманомаларни тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт иншоотлари, инвентарь ва асбоб-ускуналардан меъёрлар ва бинолардан фойдаланиш муддатларига мувофиқ, шунингдек фойдаланилаётган спорт асбоб-ускуналари ва инвентарнинг ҳар бир туридан самарали ва мақсадли фойдаланилиши устидан мониторинг олиб борилишини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Болалар спортини ривожлантириш бошқармасини зарур касб кўникмалари ва тажрибага эга бўлган юқори малакали кадрлар билан бутласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Болалар спортини ривожлантириш бошқармаси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки, Болалар спортини ривожлантириш бошқармасининг таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг умумий харажатлари доирасида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сон қарори)» 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хат боши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 73-модда) ва қарорга 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Қосимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 19 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
76-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 13-сон, 141-модда; 2011 й., 25-сон, 260-модда; 2014 й., 19-сон, 214-модда, 31-сон, 386-модда; 2015 й., 7-сон, 80-модда; 2016 й., 26-сон, 316-модда)