01.06.2001 йилдаги 4-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 01.06.2001 йилдаги 4-сон
Дата вступления в силу
01.06.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 20.04.2021
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 14 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг суд тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони асосида судларнинг ихтисослашуви, суд тизимининг демократик асосларини ислоҳ қилиш, суд ишларининг адолатли ва ўз вақтида кўрилишини таъминлаш йўлида қўйилган муҳим қадам бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Судлар тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига фуқаролик судловини юритишда апелляция институтининг киритилиши ҳамда кассация инстанцияси ваколатларининг кенгайтирилиши юқори босқич судлари томонидан суд қарорлари, шикоят ва протест важларини ҳар томонлама синчиклаб текшириш, қўшимча далил, ҳужжат ва ҳолатларга баҳо бериш имкониятларини яратиб, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтирди.
3. Суднинг ҳал қилув қарор ва ажримларига нисбатан берилган шикоят ва келтирилган протестларни тегишли суд инстанцияларида кўрилиши процессуал ҳуқуқ нормаларида кўрсатилган бўлиб, суд қарорлари чиққан кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 320, 346-моддаларига мувофиқ берилган шикоят ва келтирилган протестлар апелляция инстанцияси судларида, қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган суднинг ҳал қилув қарор ва ажримлари устидан улар чиқарилган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 3481, 34816-моддаларига мувофиқ бир йиллик муддат ичида берилган шикоят ва келтирилган протестлар кассация инстанцияси судларида, барча судларнинг ҳал қилув қарор, ажрим ва қарорларига нисбатан улар қонуний кучга кирган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 350-моддасига мувофиқ уч йиллик муддат ичида берилган шикоят ва келтирилган протестлар назорат инстанцияси судларида кўрилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 20-моддасида кўрсатилганидек ҳар бир суд мажлиси тўғрисида, шунингдек суд мажлисидан ташқари ҳар қандай алоҳида ҳолларда ҳам процессуал ҳаракат тўғрисида баённома тузилади. Судларга тушунтирилсинки, ишни биринчи босқич суди мажлиси жараёнида бўлгани каби апелляция, кассация на назорат инстанцияси судларида кўришда ҳам Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 21-22-моддаларида белгиланган тартибда суд мажлиси баённомаси юритилиши зарур.
5. Барча судларнинг ҳал қилув қарор, ажрим ва қарорларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 33-моддаси талабига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар апелляция, кассация ва назорат тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эга эканликларини (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 34-моддаси) инобатга олган ҳолда тарафларнинг ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 54-моддаси 2-қисмида белгиланган тартибда махсус изоҳ берилган алоҳида ваколатномага эга бўлган тақдирдагина ўз ташаббуслари билан тегишли инстанция судларига шикоят беришлари мумкин.
6. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 3481 ва 34816-моддалари талабидан келиб чиққан ҳолда қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарорлари ва ажримлари устидан суднинг ҳал қилув қарори чиққан кундан эътиборан бир йил ичида тегишли туман, вилоят ва унга тенглаштирилган прокурорлар томонидан кассация тартибида протест ёки хусусий протест киритилади.
Қонунга биноан (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 326, 327, 3487, 3488-моддалари) ишда иштирок этувчи шахсларнинг берилган шикоят ёки протестлар билан танишиши ва унга нисбатан ўз эътирозларини билдириши уларнинг ҳуқуқидир. Гарчанд, шикоят ёки протестларга нисбатан эътирозларни билдириш қонунда мажбурий қилиб белгиланмаган бўлсада, эътирозларни билдирилиши ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 322, 3483-моддаларига асосан апелляция ва кассация тартибида берилган шикоят ва келтирилган протестлар тегишли инстанция суди номига ёзилса-да, ҳал қилув қарори чиқарилган судга тақдим қилинади. Шу ўринда, судларга тушунтирилсинки, бевосита ишни кўриш лозим бўлган апелляция ёки кассация инстанциясига бу шикоятларнинг берилиши ёки протестларнинг келтирилиши уларни кўрмай қолдириш ёки қайтаришга асос бўла олмайди. Бундай тартибда келиб тушган шикоят ва протестлар ҳал қилув қарори ёки ажрим чиқарган судга тегишли тартибда расмийлаштириш учун юборилади.
Биринчи босқич суди берилган кассация шикояти ёки протести асосида ҳал қилув қарорининг ижросини зудлик билан тўхтатиш ҳақида ажрим чиқаради ва Фуқаролик процессуал кодексининг 325, 3486-моддаларида белгиланган процессуал ҳаракатларни амалга ошириб, дарҳол ишни тегишли инстанция судига расмийлаштириб юбориш чораларини кўриши лозим.
9. Апелляция шикояти бериш ёки протест келтиришда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 322, 323-моддалари талабларининг бузилишига йўл қўйилганлиги, шунингдек, давлат божи тўлашдан озод қилинмаган шахс томонидан шикоят бериш учун давлат божи тўланмаганлиги апелляция шикояти ёки протестларни ҳаракатсиз қолдиришга асос бўлиши таъкидлансин (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 324-моддаси).
Юқорида қайд этилган камчиликлар билан берилган кассация шикояти ёки протести Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 3485-моддасига асосан, назорат тартибидаги шикоят эса, шу кодекснинг 350-моддасига асосан ҳаракатсиз қолдирилади. Бу ҳақда ажрим чиқарилиб, тегишли тарафларга йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш учун юборилади.
10. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 343, 345, 347, 348, 34814, 15, l6-моддалари талабларига мувофиқ, апелляция ва кассация инстанция судларида ишни кўришда ишда иштирок этувчи шахслардан бирортаси суд мажлисига келмаган, ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишлича хабардор қилинмаган ёки хабардор қилинган бўлса ҳам судга келмаганлик сабаби узрли деб топилган тақдирда, суд ишни кўришни кейинга қолдиради ҳамда кейинги суд мажлиси ҳақида тарафларни хабардор қилади. Кейинги муддатда тарафларнинг ёки уларнинг вакилларининг суд мажлисига келмаганлиги узрсиз деб топилгандагина ишни кўриш мумкин.
11. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 343, 34815-моддалари талабига мувофиқ апелляция, кассация инстанция судлари биринчи босқич судлари томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорларини ўзгаришсиз қолдиришга, ўзгартиришга, қисман ёки бутунлай бекор қилиб, низо юзасидан янги ҳал қилув қарори чиқаришга ваколатлидир.
Биринчи босқич суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 314-моддаси 2-қисмида кўрсатилган процессуал қонун нормалари бузилганлиги аниқланган ҳолда, апелляция ёки кассация инстанцияси суди суд қарорини қисман ёки бутунлай бекор қилиб, ишни биринчи инстанция судига янгидан кўришга юборади.
Ишни апелляция ёки кассация тартибида кўриш жараёнида тарафлардан бирида низога узвий боғлиқ қарши даъво ариза келтириш ҳуқуқи мавжудлиги аниқланса ва бундай қарши даъво талабларини алоҳида кўриш имкони бўлмаган тақдирда, тегишли инстанция суди қарши даъво аризани қабул қилади, у билан тарафларни таништириб, низоларни биргаликда мазмунан ҳал этади (масалан: асосий даъво уй-жойга яшаш учун киритиб қўйиш тўғрисида бўлса, шу иш бўйича жавобгарлар томонидан уй-жойда яшаш ҳуқуқини йўқотган, деб топиш тўғрисидаги қарши даъво ёки аксинча). Қарши даъво ариза Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 314-моддаси 2-қисми 2 ва 4-бандларида белгиланган талаблар асосида, яъни, ишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган, лекин ишда қатнашмаган ва ишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир масалани ҳал қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлса, тегишли инстанция суди бу ҳолатларни кўрсатиб, ишни янгидан кўриш учун юбориши мумкин.
13. Апелляция ва кассация инстанция судлари шикоят ва протестларни кўриш жараёнида биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 97 ва 100-моддаларида кўрсатилган асослар бўла туриб, ишни мазмунан кўриб чиқиб ҳал қилув қарори чиқарганлигини аниқлаган тақдирда, ҳал қилув қарорини қисман ёки бутунлай бекор қилиб, иш юритишни тугатиши ёхуд аризани кўрмасдан қолдириши мумкин.
15. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 349-моддасида кўрсатилган назорат тартибида протест келтириш ваколатига эга бўлган шахслар қонуний кучга кирган суд қарорлари устидан кассация муддати ўтган ёки ўтмаганидан қатъи назар уч йил мобайнида назорат тартибида протест келтириш ҳуқуқига эга. Бундай протестлар фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар ва унга тенглаштирилган судларнинг Раёсатларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича назорат судлов ҳайъатида кўрилади.
16. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 350-моддасида кўрсатилганидек, назорат тартибида протест келтириш тўғрисидаги ариза мазмун жиҳатидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 323-моддасига мувофиқ бўлиши билан бирга, унга суд ҳал қилув қарорининг нусхаси, апелляция ёки кассация ва назорат инстанцияси судлари ажрими, қарорининг нусхаси, апелляция ёки назорат тартибида протест келтириш рад этилганлиги ҳақидаги ваколатли шахснинг жавоб хати ҳамда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинган ҳолда тегишли юқори суд ёки прокурорга берилиши мумкин. Бу талабларга риоя қилинмаган тақдирда, назорат тартибида протест келтириш ваколатига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 349-моддасида кўрсатилган шахслар томонидан ариза ҳаракатсиз қолдирилиши, аризачига эса, камчиликларни бартараф этиш тартиби ва муддати тушунтирилиши зарур.