ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
Қарори
ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ, СОЛИҚЛАР, МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАР ВА ДАРОМАДЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ДЕКЛАРАЦИЯЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАР, ЁЗМА АРИЗАЛАР ВА БИЛДИРИШНОМАЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛИШ ҲАМДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 4 ноябрда 1500-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 24 ноябрдаги 2020-43-сонли ««Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, аризалар ва билдиришномалар қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1500-5, 04.12.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 10 июлдаги 2005-42-сон қарори билан тасдиқланган Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномалар қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 1500, 2005 йил 29 июль — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 238-модда) 14-банди биринчи хатбошисидаги «икки кундан ошмаган муддатда» сўзлари «уч кундан ошмаган муддатда» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 19 октябрь,
2008-42-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 44-45-сон, 448-модда)