27.09.2006 йилдаги ЎРҚ-56-сон
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда, 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 27-модданинг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 135-модда биринчи қисмининг диспозицияси «транспорт воситаларини бошқариши» деган сўзлардан кейин «худди шунингдек ишончномаларни, транспорт воситаларини бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномаларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказмасдан (ҳисобга қўймасдан) транспорт воситаларини бошқариши» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) 245-модданинг биринчи қисми «176-моддасининг иккинчи қисми» деган сўзлардан кейин «1763» рақами билан тўлдирилсин;
5) 264-моддадаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
1-банди «176-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлардан кейин «1763» рақами билан тўлдирилсин;
8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
7) 289-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«а» бандидаги «137-моддаларида» деган сўзлар «137, 1763-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«д» банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 136-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари «автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 565-модда биринчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.
 LexUZ шарҳи