LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 9 июндаги ЎРҚ-388-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий давлат суғуртаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган пайтдан эътиборан амалга киритилсин.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий давлат суғуртаси тўғрисида»ги Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1993 йил 20 майдаги 97 (602)-сонида эълон қилинган.
умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий давлат суғуртаси юзасидан суғурта пуллари ҳамда суғурта таклифлари миқдорларини, шунингдек, суғурта суммасини тўлаш учун жароҳатнинг оғирлик даражасини аниқлаш қоидаларини белгиловчи меъёрий ҳужжатлар қабул қилсин;
LexUZ шарҳи
Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий давлат суғуртаси юзасидан суғурта пуллари ҳамда суғурта таклифлари миқдорларини белгиловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 июлдаги 379-сон «Умумий фойдаланишдаги бахтсиз ҳодисалардан ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.
Ҳукумат ва тармоқнинг ушбу Қонунга зид бўлган меъёрий ҳужжатлари қараб чиқилиши ва бекор қилинишини таъминласин.