Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштиришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси нотариал идораларига, мулкчиликнинг шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида, фуқаролар ўртасида, шунингдек, фуқаролар, корхоналар ва ташкилотлар ўртасида барча турдаги автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этишни тасдиқлаш бўйича вазифалар юклатилсин.
Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини тасдиқлаганлик учун корхоналар, ташкилотлар, муассасалардан ва фуқаролардан иловага мувофиқ миқдорларда пошлина олинади.
Бунда автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини тасдиқлашда фуқаролар ўз даромадлари манбалари тўғрисида декларация тақдим этмайдилар.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 апрелдаги 177-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 491-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
автотранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини тасдиқлаганлиги учун нотариал идоралар томонидан ундириладиган давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: 70 фоизи — маҳаллий бюджетларга; 15 фоизи — Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга; 15 фоизи — маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш йўли билан давлат нотариал идораларини маблағ билан таъминлашга йўналтирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун ундириладиган сумманинг 85 фоизи маҳаллий бюджетларга, қолган 15 фоизи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан автотранспорт ишлаб чиқарувчи корхоналардан, уларнинг вакилларидан, воситачи (дистрибьютор) ташкилотлардан, шунингдек, кимошди савдоларидан сотиб олинган автомототранспортни рўйхатга олиш давлат нотариал идорасида харид қилиш-сотиш шартномасини тасдиқламасдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 12-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 8-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлигига 62 тадан иборат қўшимча давлат нотариуслари ва уларни сақлаш учун тегишли бюджет маблағлари ажратсин.
6. Автомототранспорт воситаларининг қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун пошлина суммасининг ва тўловларнинг тўлиқ келиб тушишини назорат қилиш республика солиқ органлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 26 апрелдаги 192-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган —ЎРҲҚТ, 1993 й., 3-сон, 15-модда)