Ўзбекистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги директорининг
буйруғи
Касбий таълим агентлиги тизимига ўтказиш орқали қайта ташкил этиладиган техникумлар рўйхатининг 111-позициясига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон «Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон Фармони билан тасдиқланган Касбий таълим агентлиги тизимига ўтказиш орқали қайта ташкил этиладиган техникумлар рўйхатининг 111-позицияси «Янги ташкил этилаётган техникумлар номи» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бухоро юридик ва хизмат кўрсатиш техникуми».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А. ХУСАНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 18 ноябрь,
02-сон