Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг
қарори
Транзит декларациясини тўлдириш, расмийлаштириш, унга ўзгартириш ва қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-бандига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 28 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3382-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 22 июлдаги 12/02-22-22-сон қарори (рўйхат рақами 3382, 2022 йил 31 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 10/22/3382/0796-сон) билан тасдиқланган Транзит декларациясини тўлдириш, расмийлаштириш, унга ўзгартириш ва қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-банди 7-кичик бандида:
биринчи хатбошидаги «Катта ҳажмли ва оғир» деган сўзлар «Йирик габаритли ва (ёки) оғир вазнли» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «катта ҳажмли ва оғир» деган сўзлар «йирик габаритли ва (ёки) оғир» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Катта ҳажмли ва оғир» деган сўзлар «Йирик габаритли ва (ёки) оғир» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. МАВЛОНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 8 октябрь,
13-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2026 й., 10/26/3382-2/1079-сон)