Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси банклари ўртасида электрон тўловлар тизими бўйича ҳисоб-китоблар юритиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 28 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1010-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2001 йил 8 февралдаги 4/9-сон «Ўзбекистон Республикаси банклари ўртасида электрон тўловлар тизими бўйича ҳисоб-китоблар юритиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1010, 2001 йил 19 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 293-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 27 октябрь,
25/5-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2026 й., 10/26/1010-2/1082-сон)