Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги медиаторлар малака комиссиялари тўғрисидаги низомнинг 26-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 23 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3767-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 1 апрелдаги 140-сон «Жисмоний шахсларни Медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 30 январдаги 3-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3767, 2026 йил 2 февраль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2026 й., 10/26/3767/0103-сон) билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги медиаторлар малака комиссиялари тўғрисидаги низомнинг 26-бандидаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 октябрдаги 544-сон қарори билан тасдиқланган Профессионал медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 1 апрелдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахсларни Медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 22 апрель,
15-mh-son
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., № 10/26/3767-1/0410-сон)