ONLINE TRANSLATE
Паспорт документа
Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 05.11.2026 йилдаги ПҚ-393-сон

Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикасини 2027 йилда юқори ва барқарор иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди:
 
ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 108 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 107 фоизга, бозор хизматлари – 117 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 105 фоизга, қурилиш ишлари – 113 фоизга ўсишини таъминлаш;
 
экспорт ҳажмини 550 млн АҚШ долларига, жами инвестициялар ҳажмини 2 бараварга ошириб 5 млрд АҚШ долларига етказиш;
 
1-босқичда паст даромадли 125 минг оиладаги 513 минг аҳолини юқори даромадли иш ўринларига жойлаштириш ва бошқалар.
 
Қарорга кўра, Нукус шаҳрида Жолшилар маҳалласи Ашшикўл ҳудудидаги 270 гектар майдонда 50 минг аҳолига мўлжалланган илғор архитектура ечими ва энергия тежамкор технологиялар асосида “Nukus city” барпо этилади. Бунда:
 
Янги Тошкент лойиҳаси бўйича тажрибалардан келиб чиқиб, хорижий ташкилотларнинг тавсиялари асосида илғор ва креатив бош режа ишлаб чиқиш ҳамда архитектуравий ечимлар қўлланади;
 
“smart city” ечимларини қамраб олган замонавий кўп квартирали турар жойлар, савдо ва бизнес марказлари, меҳмонхоналар, парклар, яшил ҳудудлар, фавворалар, спорт майдончалари, ижтимоий соҳа муассасалари ва бошқа объектларни жойлаштирилади.