ONLINE TRANSLATE
Паспорт документа
Туристлар оқимини кўпайтиришга хизмат қиладиган ишбилармонлик (MICE туризм) тадбирларини республика ҳудудида ташкил қилувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.07.2026 йилдаги 373-сон

Низом талабларига мувофиқ MICE туризм тадбирларини ташкил этган тадбиркорларга ҚҚС суммасининг 50 фоизи республика бюджети ҳисобидан қайтарилади.
 
Тадбиркорлик субъекти MICE туризм тадбири якунланган кундан эътиборан 3 ойдан кечиктирмасдан, Миллий туризм ягона платформаси орқали Туризм қўмитасига (Қўмита) мурожаат қилади.
 
Мурожаатга қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотлар илова қилинади:
 
MICE туризм тадбири тўғрисидаги маълумот;

тадбир дастури;

тадбирни ташкил қилиш харажатлар сметаси ёки калькуляцияси;

электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда онлайн назорат-касса чеклари;

банк тўлов ҳужжатлари;

чет эл иштирокчилари рўйхати ҳамда уларнинг Ўзбекистонга кириш ва чиқиш маълумотлари ва бошқалар.
 
Қўмита ҳужжатларни 5 иш куни ичида кўриб чиқади.
 
Қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизи қайтарилгандан кейин аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим қилиниши натижасида қайтариш миқдори ўзгарган тақдирда, ортиқча қайтарилган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда республика бюджетига қайтарилади.