ONLINE TRANSLATE
Паспорт документа
Микромолиялаштириш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 11.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1026-сон

Қонун микромолия ташкилотлари ва тижорат банклари ўртасида уларни боғловчи “занжир”ни шакллантириш, шунингдек микромолия ташкилотлари учун қўшимча молиявий ресурслар, шу жумладан депозитлар жалб этиш имконияти яратилади.

Банк хизматларини рухсат этилган шартлар асосида кўрсатишга ваколатли бўлган микромолия банки институти жорий этилади. 

Шунингдек, қонун билан микромолия ташкилотларини микромолия банкларига ва микромолия банкларини тижорат банкларига ҳамда аксинча трансформация қилиш учун ҳуқуқий асос яратилмоқда.

“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, қуйидаги кредит ташкилотлари ўз фаолиятини ўзгартириши мумкин:

микромолия ташкилоти – микромолия банки фаолиятига;
микромолия банки – банк фаолиятига;
банк – микромолия банки фаолиятига;
микромолия банки – микромолия ташкилоти фаолиятига.

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунига киритилган қўшимчага кўра, микромолия банки фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни Марказий банк томонидан бериш белгиланди.