LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Буюк давлат арбоби Амир Темур туғилган куннинг 660 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз жамоатчилигидан тушаётган кўплаб таклифларни инобатга олиб,
унинг давлатчиликни барпо этишдаги, фан, таълим ва маданият тараққиётидаги улкан ҳиссасини назарда тутиб,
ЮНЕСКО Бош конференциясининг 1996 йилда Амир Темурнинг 660 йиллиги жаҳон жамоатчилиги томонидан кенг нишонланиши тўғрисидаги қарорига эътиборан халқаро ва республика миқёсида тадбирлар ўтказилаётганлигини ҳисобга олиб,
Ўзбекистон фуқароларининг, ёш авлоднинг миллий ифтихор ва ватанпарварлик туйғуларини янада ривожлантириш мақсадида,