1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.09.00 Пахта тозалаш саноати]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ҚАРОРИ
Пахта-тўқимачилик соҳасида молиявий барқарорликни ошириш ҳамда толани чуқур қайта ишлашни қўшимча қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда пахта-тўқимачилик соҳаси корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, толани чуқур қайта ишлаш асосида қўшилган қийматни кенгайтириш, фермер хўжаликлари ва кластерларнинг ўзаро манфаатдорлигини таъминлаш ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардошликни оширишни қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор қиламан:
I. Асосий мақсадлар
1. Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
(а) пахта хомашёси етиштирувчи хўжалик субъектлари учун бир хил молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш орқали уларнинг иқтисодий манфаатдорлигини ошириш;
(б) тўқимачилик ишлаб чиқариш занжирларида ип-калавани чуқур қайта ишлашга қаратилган лойиҳаларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва экспорт ҳажмларини ошириш.
II. Пахта-тўқимачилик соҳаси корхоналарини янада қўллаб-қувватлаш чоралари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.01 Савдо-саноат палатаси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда Савдо-саноат палатасининг пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда тўқимачилик корхоналарининг молиявий барқарорлигини оширишга қаратилган қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
(а) 2025 йилда ўзига бириктирилган ер майдонларида (иккиламчи ижарага берилган ер майдонлари бундан мустасно) пахта етиштирган пахта-тўқимачилик кластерлари ва улар таъсисчи бўлган корхоналарга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган контурларда пахта хомашёси етиштирилганлиги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (кейинги ўринларда — «Ўзбеккосмос» агентлиги) томонидан тасдиқланган ҳолларда ҳар бир гектар ер учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 миллион сўмдан субсидиялар ажратиш;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 сентябрдаги ПҚ–354-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2026 й., 07/26/354/0978-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.09.00 Пахта тозалаш саноати]
(б) корхоналарнинг 2026 йил 1 июнга қадар амалга оширилган бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-53-сон Фармонида белгиланган миқдорларда Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан бўяш ускуналари харидини субсидиялаш учун назарда тутилган маблағнинг қолдиқ қисми ҳисобидан субсидия ажратиш.
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бир ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.02.00 Божхона божлари. Бож тарифи;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.04.00 Экспорт божхона божлари;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
(а) оқартирилган трикотаж мато (ТИФ ТН коди 6006 21 000 0) учун алоҳида субпозиция белгилаш ва унга белгиланган экспорт божи ставкаларини 2027 йил 1 январга қадар бекор қилиш;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.04.00 Экспорт божхона божлари;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.03.00 Савдо соҳасидаги ҳамкорлик]
(б) пахта толаси чиқиндиларига (ТИФ ТН коди 5202) экспорт божи ставкасини 2027 йил 1 январга қадар 5 фоиз ставкада белгилаш юзасидан таклифларни Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссияга киритсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
4. Белгилансинки 2027 йил 1 июлга қадар тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича «А» ва ундан юқори тоифага киритилган кластерлар ва тўқимачилик корхоналари учун қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммаси текширувларсиз икки кун муддатда қайтарилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
Солиқ қўмитаси икки ҳафта муддатда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича «А» ва ундан юқори тоифага киритилган кластерлар ва тўқимачилик корхоналари учун қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммасини текширувларсиз икки кун муддатда қайтариш тизимини жорий қилсин.
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.09.00 Пахта тозалаш саноати]
5. Савдо-саноат палатаси ва «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ корхоналарнинг 2026 йил 1 июнга қадар амалга оширилган бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида корхоналарга, мазкур лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда субсидия ажратилишини таъминласин. Бунда субсидия ускуналарни харид қилиш бўйича контрактлар «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМдан экспертизадан ўтказилганидан сўнг ажратилади.
6. Мазкур қарорнинг 2-банди «а» кичик бандида назарда тутилган субсидияларни ажратиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
(а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тақдим этган контурларда пахта-тўқимачилик кластерлари ва улар таъсисчи бўлган корхоналар ўзига бириктирилган ер майдонларида 2025 йил ҳосили учун пахта хомашёси (30 центнердан юқори) етиштирилганлиги «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан космик мониторинг маълумотлари асосида бир ой муддатда ўрганиб чиқилади ва ҳақиқатда экилган майдонлар бўйича тасдиқланган маълумотлар асосида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги субсидия миқдорини ҳисоблаб чиқади ҳамда маблағ ажратиш бўйича ҳисоб-китобларни Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига тақдим этади;
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 сентябрдаги ПҚ–354-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2026 й., 07/26/354/0978-сон)
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 сентябрдаги ПҚ–354-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2026 й., 07/26/354/0978-сон)
(в) Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси олдинги йилларда пахта хомашёси учун субсидия тўловларини молиялаштиришга Давлат бюджетидан ажратилиб, иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан ўзининг ҳисобрақами (21510) орқали маблағларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳисобланган субсидия миқдори бўйича тасдиқланган рўйхат асосида пахта-тўқимачилик кластерлари ва улар таъсисчи бўлган корхоналарнинг ҳисобварақларига белгиланган тартибда ўтказиб беради.
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 сентябрдаги ПҚ–354-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2026 й., 07/26/354/0978-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.12.00 Давлатнинг молиявий назорати;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
7. Ҳисоб палатаси Агентлик ҳамда тижорат банклари билан биргаликда тўқимачилик корхоналарининг инвестиция лойиҳаларига жалб қилинган кредитлар шартларини қайта кўриб чиқишга оид вазифалар ижроси юзасидан чора-тадбирлар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши устидан назорат ўрнатсин ҳамда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
8. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги директори Н.Қ. Холмуродов белгилансин.
9. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 29 июнь,
ПҚ-246-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2026 й., 07/26/246/0656-сон; 29.09.2026 й., 07/26/354/0978-сон)