1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон дзюдо академияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 июндаги ПҚ-286-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
Ўзбекистон дзюдо академияси тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари. Стратегия, концепциялар ва бошқалар]
Ўзбекистон дзюдо академияси биносини қуриш ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
2. Белгилансинки, Ўзбекистон дзюдо академияси Спорт вазирлиги тизимига кирувчи дзюдо, шу жумладан парадзюдо бўйича профессионал, юқори малакали спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни халқаро талаблар асосида тайёрлашга кўмаклашадиган муассаса ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
3. Қуйидагилар Ўзбекистон дзюдо академиясининг қўшимча вазифалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
дзюдо бўйича миллий терма жамоалар (катталар, ёшлар, ўсмирлар ёш тоифалари спортчилари, шунингдек спорт фахрийлари) аъзоларининг жисмоний ривожланиши, жисмоний тайёргарлиги, функционал ҳолати, техник-тактик ва психологик тайёргарлигини ўрганиш;
дзюдо бўйича миллий терма жамоаларни халқаро мусобақаларга тайёрлашда уларга амалий ва илмий-методик жиҳатдан кўмаклашиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
дзюдо бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш ва мамлакатимизда жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, хорижий мамлакатларнинг етакчи муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]
дзюдо бўйича илмий-услубий тавсияномалар, ўқув-қўлланмалар, дарсликларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.
4. Ўзбекистон дзюдо академиясига 1 та енгил ва 1 та микроавтобус хизмат автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратилсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
Ўзбекистон дзюдо федерациясига Ўзбекистон дзюдо академияси учун автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатларни федерация маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан амалга оширишни таъминлаш тавсия этилсин.
5. Спорт вазирлиги Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан биргаликда Ўзбекистон дзюдо академияси учун Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 7б-уй манзилида қурилиб, фойдаланишга топшириладиган бино ва иншоотларнинг бир қисмига Спорт вазирлигининг Яккакураш спорт турларини ривожлантириш республика марказини текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштириш чораларини кўрсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
6. Спортни ривожлантириш вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан биргаликда 2023 йил 1 октябргача Япония, Хитой, Корея, Россия, Беларусь, Германия, Австралия ва бошқа давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон дзюдо академиясини талаб даражасида замонавий анжомлар, жиҳозлар ва ускуналар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари]
7. Ташқи ишлар вазирлиги Спорт вазирлигининг виза талабномаларига биноан, Ўзбекистон дзюдо академиясига жалб этиладиган хорижлик профессор-ўқитувчилар, олимлар ва маъмурий ходимларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кириш визаларини консуллик йиғимларини ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирмасдан, зарур ҳолларда визалар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.15.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши]
8. Ички ишлар вазирлиги Спорт вазирлиги буюртманомасига кўра академияга жалб этиладиган хорижлик профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига белгиланган тартибда кўп марталик визалар расмийлаштирилиши (муддати узайтирилишини) ҳамда Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот]
9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон дзюдо академияси фаолияти ташкил этилишининг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид телерадиодастурлар, дзюдо ва парадзюдо бўйича спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамларнинг касбий маҳорати ва малакасини ошириш фаолияти ҳақида махсус кўрсатувлар ва мақолалар тайёрласин, ўтказиладиган брифинг ва пресс-конференцняларни ёритиб борсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 6 октябрь,
571-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 октябрдаги 571-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон дзюдо академияси тузилмаси
Директор
Спорт ишлари ва халқаро алоқалар бўйича директор ўринбосари
Молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари
Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) — 17 нафар.
* Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳамда ўқув-ёрдамчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларида спорт-таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 октябрдаги 571-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон дзюдо академияси фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича
«Йўл харитаси»
Т/р
Чора-тадбирлар
Амалга ошириш механизмлари
Бажариш муддатлари
Молиялаштириш манбалари
Бажариш учун масъуллар
1.
Ўзбекистон дзюдо академияси (кейинги ўринларда — Академия) фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш.
1. Академия уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2. Академия уставини ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.
2022 йил октябрь
Маблағ ажратиш талаб қилмайди
Спортни ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Махмудов),
Ўзбекистон дзюдо федерацияси
(А. Камилов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
2.
Академиянинг штатлар жадвали ва харажатлари сметасини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш.
1. Академиянинг штатлар жадвали ва харажатлари сметаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш.
2. Штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш.
2023 йил июль
Маблағ ажратиш талаб қилмайди
Спортни ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Махмудов),
Молия вазирлиги (Ж. Абруев),
Ўзбекистон дзюдо федерацияси
(А. Камилов)
3.
Академияни юқори малакали раҳбар кадрлар билан таъминлаш.
Юқори малакали тренерлар ва мутахассисларни ишга қабул қилиш чораларини кўриш.
2023 йил август
Ўзбекистон дзюдо федерацияси маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари
Спортни ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Махмудов),
Ўзбекистон дзюдо федерацияси
(А. Камилов)
4.
Академияни бино ва иншоотлар билан таъминлаш.
1. Шаҳарсозлик норма ва қоидаларига асосан Япониянинг «Кодокан» кўп функцияли, замонавий ва универсал дзюдо маркази намунаси бўйича янги бино қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш.
2022 йил ноябрь
Ўзбекистон дзюдо федерацияси маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари