1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик суд иш юритуви / 17.05.08.00 (Кучини йукотган) Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.06.00.00 Иқтисодий суд иш юритуви / 17.06.04.00 Чет эл ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокида иш юритиш]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
қарори
Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 5 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3297]
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
1. Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 24 декабрдаги 3, 01/27-26/27-сон «Суд ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2744, 2015 йил 24 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 51-сон, 642-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 март,
24-ҚҚ-сон
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А. ОРТИКОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 23 март,
2744-сон
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2021 йил 27 мартдаги 24-ҚҚ-сон ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 23 мартдаги 2744-сон қарорига ИЛОВА
Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 54-моддасига мувофиқ давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
1. Мазкур Низомга мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш жараёнида реализация қилинадиган, шу жумладан давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк баҳолаш объекти ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
2. Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни баҳолашнинг хусусияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан белгиланади.
2-боб. Мол-мулкни баҳолаш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
3. Рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолашни ташкил этиш мазкур Низом билан белгиланган тартибда давлат ижрочиси томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
4. Давлат ижрочиси алоҳида кўчар мол-мулкнинг шартномавий нархини фақат алоҳида олинган мол-мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, мол-мулкнинг жами қиймати эса базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан ошмаган тақдирдагина, баҳоловчи ташкилотни жалб этмаган ҳолда мустақил белгилаши мумкин, автомототранспорт воситалари бундан мустасно.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
5. Қуйидаги мол-мулкни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилот жалб қилинади:
а) автомототранспорт воситалари;
б) дастгоҳ ва ускуналар ҳамда ишлаб чиқариш линиялари;
в) кўчмас мулк;
г) фонд биржасининг расмий листингига киритилмаган ва марказлаштирилган тартибда котировка қилинмаётган қимматли қоғозлар.
Фонд биржасининг расмий листингига киритилган қимматли қоғозларнинг қиймати давлат ижрочиси томонидан ушбу қимматли қоғозлар бўйича фонд биржасига ёзма сўровнома юбориш орқали белгиланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
6. Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
7. Мол-мулк давлат ижрочиси томонидан мустақил баҳоланганда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ қарор чиқарилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
8. Мол-мулк баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган ҳолларда давлат ижрочиси мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ баҳолаш натижаларини қабул қилиш ва ижро иши ҳужжатларига бириктириш тўғрисида қарор чиқаради.
3-боб. Мол-мулкни баҳолаш учун шартнома тузиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
9. Ижро ҳужжатлари бўйича реализация қилинадиган мол-мулкни баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ёки унинг ҳудудий бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ва энг мақбул ва арзон нархлар таклиф қилаётган баҳоловчи ташкилот ўртасида шартнома тузилади. Шартномада баҳоловчи ташкилотнинг хизмат ҳақини тўлаш бўйича шартлар кўрсатилади.
Шартнома кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан бир йил муддатга тузилади. Шартномани узайтиришда баҳоловчи ташкилот томонидан мазкур шартнома шартларига тўлиқ риоя этилганлиги ва баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда белгиланган талаблар бузилмаганлигига эътибор қаратилади.
Баҳоловчи ташкилот шартномани бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида буюртмачига зарар етказилганлиги учун унинг олдида жавобгар бўлади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
10. Шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар тарафлардан бирининг уни бекор қилиш тўғрисидаги ёзма аризаси келиб тушмаган тақдирда шартноманинг муддати бир йилга узайтирилган ҳисобланади.
4-боб. Давлат ижрочиси томонидан мол-мулкни баҳолаш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
11. Мол-мулк мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ давлат ижрочиси томонидан мустақил баҳоланганда мол-мулкнинг алоҳида олинган шартномавий нархи унинг ички бозорда талаб ва таклиф конъюнктурасининг мавжуд маълумотлари асосида баҳолаш кунида амал қилиб турган нархининг 70 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
Давлат ижрочиси мол-мулкнинг нархини аниқлашда бозордаги мавжуд талаб ва таклифлар тўғрисидаги очиқ маълумотлар (бозор маъмуриятидан олинган маълумот, интернетдан олинган ахборот ёки мутахассис хулосаси)га асосланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
12. Давлат ижрочиси томонидан мустақил баҳоланиши мумкин бўлган мол-мулкнинг шартномавий нархи мол-мулк хатлангандан кейин ўн кундан кечиктирмасдан белгиланиши лозим.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
13. Мол-мулкни баҳолаш тўғрисида қарор қабул қилингандан эътиборан унинг нусхаси уч иш кунидан кечиктирмасдан тарафларга юборилади.
5-боб. Баҳоловчи ташкилот томонидан мол-мулкни баҳолаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
14. Баҳолашнинг умумий шартлари баҳолаш фаолияти тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик суд иш юритуви / 17.05.07.00 Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш]
15. Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси мол-мулкнинг фарқловчи белгилари (тури, нави, маркаси, ўлчами ва ҳ.к.) ва ҳақиқий ҳолатини кўрсатган ҳолда рўйхатини тузади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
16. Сотиладиган мол-мулкнинг бошланғич нархини белгилаш учун давлат ижрочиси баҳолаш тўғрисидаги қарори билан баҳоловчи ташкилотни жалб қилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
17. Баҳолаш муддати ва баҳоловчи ташкилотнинг хизмат ҳақи давлат ижрочиси ва баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланиб, бу ҳақда баённома тузилади. Бунда баҳолаш муддати ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддат инобатга олинган ҳолда белгиланади, бироқ ушбу муддат баҳоловчи ташкилотга шартномага мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим қилинган кундан эътиборан 15 кундан ошиб кетмаслиги лозим.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
Баҳоловчи ташкилотга ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ёки унинг ҳудудий бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
18. Баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш объектига нисбатан белгиланган тугатилиш қиймати давлат ижрочиси учун мол-мулкнинг бошланғич савдо нархини белгилашга асос бўлади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
19. Баҳолаш объектларининг тугатилиш қиймати (Слик) уларнинг бозордаги қиймати асосида қуйидаги формула бўйича белгиланади:
Слик— мумкин бўлган экспозиция давридан (tнорм) қисқароқ, уни экспозиция қилишнинг белгиланган даврига (tлик) мос бўлган баҳолаш объектининг тугатилиш қиймати, сўм;
Объектининг реализацияси учун белгиланадиган муддат давлат ижрочиси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига асосан тайинланади.
(19-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Баҳолаш объекти сотилиши мумкин бўлган энг охирги нархини назарда тутувчи коэффициент (k)
K
Кўчар мол-мулк
Кўчмас мол-мулк
0,95
0,9
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик суд иш юритуви / 17.05.07.00 Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш]
Ҳар қандай мол-мулкнинг мазкур формула ёрдамида ҳисобланган ликвид қиймати унинг бозор қийматининг 70 фоизидан паст бўлган тақдирда ушбу мол-мулкнинг ликвид қиймати унинг бозор қийматининг 70 фоизи миқдорида этиб белгиланади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
20. Агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, давлат ижрочиси баҳолаш натижалари бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган ҳисобот асосида савдога чиқариш учун мол-мулкнинг бошланғич нархини белгилайди.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
21. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1982-моддаси.
Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Мол-мулкни баҳолаш тўғрисида ҚАРОР
______ йил «___» ________
___________________________
(қарор чиқарилган жой)
Мажбурий ижро бюросининг ________________ туман (шаҳар) бўлими давлат ижрочиси __________________
тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан ______ йил «___» __________да қўзғатилган _______-сонли ижро иши билан танишиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И М :
Мазкур ижро ҳужжати бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида ундирувни қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларга қаратиш мақсадида ___________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________
(рўйхатга олинган мол-мулклар бирма-бир номи ва сони кўрсатилган ҳолда ёзилади)
____________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________ лар рўйхатга олинган. Ушбу мол-мулкларнинг алоҳида олинган қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, мол-мулкнинг жами қиймати эса базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан ортиқ бўлмаганлиги сабабли ушбу ҳолатда уларнинг шартномавий нархи баҳоловчи ташкилотни жалб қилмаган ҳолда мустақил белгиланиши мақсадга мувофиқ бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 54, 84, 86-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р _Қ И Л Д И М :
1. Ижро ҳаракатлари давомида рўйхатга олинган __________________________________________ ______________________________________________________________ ларга бўлган талаб ва таклифнинг бозор конъюнктураси ҳолати тўғрисидаги ______________________________________ _________________________________________________________________________________
(бозордан олинган маълумот, интернетдан олинган ахборот ва/ёки мутахассис хулосасининг санаси ва рақами)
инобатга олинсин.
2. Рўйхатга олинган мол-мулкларнинг алоҳида олинган қиймати қуйидагича этиб белгилансин:
3. Ушбу қарорнинг нусхаси маълумот учун ижро иши юритишдаги тарафларга юборилсин. 4. Ижро иши юритишдаги тарафлар ўтказилган баҳолаш натижаларидан норози бўлган тақдирда, қарор нусхасини олган кундан эътиборан ўн кун кунлик муддатда давлат ижрочиси жойлашган ердаги умумий юрисдикция судига ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят қилиши мумкин.
Мажбурий ижро бюросининг
_________________
(туман (шаҳар) номи)
туман (шаҳар) бўлими давлат ижрочиси
________
___________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Баҳоловчи ташкилот томонидан амалга оширилган баҳолаш натижаларини қабул қилиш ва ижро иши ҳужжатларига бириктириш тўғрисида ҚАРОР
______ йил «___» ________
___________________________
(қарор чиқарилган жой)
Мажбурий ижро бюросининг ________________ туман (шаҳар) бўлими давлат ижрочиси __________________
тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган ______ йил «___» __________даги баҳолаш хулосаси билан танишиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И М :
Мазкур ижро ҳужжати бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида ундирувни қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларга қаратиш мақсадида ___________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________
(рўйхатга олинган мол-мулклар бирма-бир номи ва сони кўрсатилган ҳолда ёзилади)
Мазкур ижро ҳужжати бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган хулосани қабул қилиш ва ижро иши ҳужжатларига бириктириш мақсадга мувофиқ бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 20, 54, 75, 84, 86-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р _Қ И Л Д И М :
1. Қарздор _____________________________ дан ундирувчи ________________________________
(қарздор номи)
(ундирувчи номи)
фойдасига ______________________________________________________________ тўғрисидаги
(ижро ҳужжатининг мазмуни)
________-сонли ижро ҳужжати бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган ______ йил «___» __________ даги баҳолаш хулосаси қабул қилинсин ва ижро иши ҳужжатларига бириктирилсин. 2. Рўйхатга олинган мол-мулкларнинг баҳолаш хизмати учун баҳоловчи ташкилотга белгиланган тариф асосида тўлаб берилиши лозим бўлган ____________ сўм ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатларига киритилсин. 3. Ушбу қарорнинг нусхаси маълумот учун ижро иши юритишдаги тарафларга юборилсин. 4. Ижро иши юритишдаги тарафлар баҳолаш натижаларидан норози бўлган тақдирда, қарор нусхасини олган кундан эътиборан ўн кун кунлик муддатда давлат ижрочиси жойлашган ердаги умумий юрисдикция судига ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят қилиши мумкин.
Мажбурий ижро бюросининг
_________________
(туман (шаҳар) номи)
туман (шаҳар) бўлими давлат ижрочиси
________
___________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 10/21/3297/0421-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)