Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Сурхондарё нефт-газ ҳудудидаги конлардан нефть қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш ҳамда углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 4 июндаги «Сурхондарё нефт-газ ҳудудидаги конлардан нефтни қазиб олишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1979-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.